Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Италия чемпионатининг 8-турида «Милан» сафарда «Эмполи» билан баҳс олиб борди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Иккинчи бўлимда миланликлар фаолроқ ҳаракат қилди ва 79-дақиқада Анте Ребичнинг голи эвазига ҳисобни очди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Недим Байрами гол уриб, мувозанатни тиклади. 90+4-дақиқада Фоде Балло-Туре «россонерилар»нинг навбатдаги голи муаллифига айланди. 90+7-дақиқада эса Рафаэл Леау ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Милан» очколари сонини 17 тага етказиб, 3-ўринни банд этди. «Эмполи» эса 7 очко билан 14-поғонадан жой олди.

А Серия

8-тур баҳси

1 октябрь, шанба

«Эмполи» — «Милан» 1:3

Голлар: 0:1 – 79 Ребич, 1:1 – 90+2 Байрами, 1:2 – 90+4 Балло-Туре, 1:3 – 90+7 Рафаэл Леау.

«Эмполи»: Викарио, Стоянович, Луперто, де Винтер, Паризи, Ҳендерсон (Байрами, 58), Грасси (Марин, 45), Ҳаас (Камбяги, 83), Пяса (Бандинелли, 58), Ламмерс, Сатриано (Дестро, 82).

«Милан»: Тетерушану, Калабрия (Калулу, 39), Кьер (Дест, 73), Томори, Балло-Туре, Беннасер, Салемакерс (Крунич, 33), Тонали, де Кетеларе (Браим Диас, 73), Жиру (Ребич, 73), Рафаэл Леау.

Огоҳлантиришлар: Кьер (24), Ҳаас (26), де Винтер (56), Луперто (61), Занетти (81), Беннасер (90).

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Спорт
«ПСЖ» пешқадам, «Барселона» 2-ўринда. ЖЧ—2022 да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда?
Дунё
«Ҳа, биз буни қиляпмиз, лекин Қрим кўпригига ким зарба берди?» Путин — Украина энергетика объектларига зарбалар ҳақида
Маҳаллий
«Ўзгидромет» аномал совуқ об-ҳаво қачонгача сақланиб қолишини маълум қилди