Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қуйи Чирчиқ тумани 8-мактабгача таълим муассасасининг 40 нафарга яқин тарбияланувчилари тумандаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилгани айтилмоқда.

«Xabar.uz»нинг ёзишича, уларга келиб тушган мурожаатга кўра, ота-оналар фарзандларини боғчада овқатдан заҳарланган деб ҳисоблашмоқда. Мурожаатда болаларнинг ич кетиши ва иситмаси чиқаётгани айтилган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати воқеа жойида ишчи гуруҳи фаолият бошлаганини маълум қилди.

Расмийларга кўра, шифохонада қолаётган болалар сони 20 нафарни ташкил этади. Болаларда касаллик симптомлари турлича. Мутахассислар болалар боғчасидаги озиқ-овқат намуналари ва шифохонадаги таҳлиллар натижасини ўрганмоқда.

Бундан аввал Қаршидаги боғчада 50 нафарга яқин бола овқатдан заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Мактабгача таълим вазирлиги буни рад этганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299 та заправкага бензин етказиб бериш тўхтатилди