Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижонда 70 минг долларни божхоначилардан яшириб Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган бир гуруҳ фуқаролар қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди.

Фото: Андижон вилояти божхона бошқармаси

Фото: Андижон вилояти божхона бошқармаси

Қайд этилишича, Андижон вилояти божхона бошқармаси «Дўстлик» чегара божхона постига чиқиш пиёда йўлаги орқали Қирғизистонга ўтиб кетиш мақсадида кириб келган бир неча фуқароларнинг ҳаракати божхоначилар эътиборини тортган. Шундан сўнг ушбу фуқаролар қонунчиликда белгиланган тартибда божхона шахсий кўригидан ўтказилган.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида, ушбу фуқароларнинг ёнидан декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 70 минг АҚШ доллари мавжуд эканлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди