Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида талончилик қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 20 сентябрь куни Р.Л, Т.Б ва Х.I. бир гуруҳ бўлиб, «Яккатут» маҳалла ҳудудида яшовчи Х.Ш.ни қўллари билан уриб, ёнида бўлган Samsung А6 телефон аппарати, фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситаси ҳужжатлари ҳамда ичида 600 доллар ва 60 минг сўм пуллари бўлган катмонини очиқдан очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «а», «в» (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, пороцессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқа ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Маҳаллий
Сурхондарёда «Жигули» қўйлар подасини уриб юборди
Маҳаллий
«Биз учун ЖСТга қўшилиш мутлақ устувор вазифа» –  ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Обидов