Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Мин иштирокида ШҲТ саммити якунлари бўйича брифинг ўтказилди.

Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

Чжан Мин Ўзбекистонга ШҲТ раислигида 80 дан ортиқ тадбирни ташкил этиш борасидаги ишлар учун миннатдорлик билдирди. «Самарқанд саммитининг муваффақиятли ўтиши ШҲТнинг таъсири ва жозибадорлигини кучайтиради», — деди у.

БМТ бош котибининг сиёсий масалалар ва тинчлик ўрнатиш бўйича ўринбосари Розмари ДиКарло Шавкат Мирзиёевни саммит муваффақиятли ўтгани билан табриклади. У ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик руҳи БМТ ва ШҲТ учун йўл-йўриқ бўлишига ишонч билдирди.

Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

«Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик эстафетасини илк бор ўз зиммасига олган Ҳиндистон бу вазифани муносиб тарзда бажаришига ишонамиз», — деди Чжан Мин. Ўзбекистон эса 2023 йилда ШҲТни ташкил этишда Ҳиндистонга ҳар томонлама ёрдам бериши қайд этилди.

Мавзуга доир: Владимир Норов: «Музокаралар якунлари бўйича рекорд миқдордаги — 40 дан ортиқ ҳужжат қабул қилинди»

Изоҳ
Асосий янгиликлар