Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Наргиз Зокирова собиқ продюсери Максим Фадеев томонидан ёзилган бир нечта қўшиқни Ўзбекистондаги тадбирлардан бирида ижро этди. Хонанданинг чиқиши акс этган видеоролик журналист Алёна Жигалованинг Telegram каналида эълон қилинди.

«Ўтган ойда ўзини ёлғондан ҳомиладор қилиб кўрсатган Наргиз Зокирова Ўзбекистондаги тадбирларда Максим Фадеевнинг қўшиқларини куйлаб, пул ишлашда давом этмоқда. Аслида бу қўшиқлар Наргизга муаллифлик ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун бўйича тақиқланган», — деб ёзади журналист Алёна Жигалова.

Украинада махсус операция бошланганидан сўнг Наргиз Зокирова Россия ҳукуматининг ҳаракатларини қоралаган, шундан сўнг унга мамлакат ҳудудига кириш 50 йилга тақиқланган эди. Ҳозирда Наргиз Ўзбекистонда яшамоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар