Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лига 5-тури доирасида «Мальорка»га қарши кечган ўйинда (4:1) ғалабага эришди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Карло Анчелотти жамоаси барча мусобақалар доирасида мавсум стартидаги кетма-кет 7 та ўйинни ғалаба билан якунлади.

«Реал» ўз тарихида еттинчи марта ва 2009/10 йилги мавсумдан бери илк бор мавсум стартида еттита ўйинлик ғалабали серия қайд этди.

Бундан ташқари «қаймоқранглилар» 13 йил деганда биринчи марта Ла Лига мавсумини кетма-кет бешта ғалаба билан бошлади. Мадридликлар топ-5 лига клублари орасида очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб турибди.

«Реал»нинг кейинги ўйини «Лейпциг»га (14 сентябрь) қарши бўлади. Ла Лига доирасидаги келаси баҳс эса 18 сентябрь куни «Атлетико»га қарши кечади.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар