Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги мактабга ўқувчи Cobalt ҳайдаб келгани акс этган этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Пойтахт ИИББ матбуот хизмати боланинг онаси жавобгарликка тортилганини маълум қилди.

Унда айтилишича, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу ҳолат ўрганилганда машинани бошқарган мактаб ўқувчиси 16 ёшли А. экани аниқланган. Онаси офтобда турган машинани сояроққа олиб қўйиши учун унга калитни берган. Бола бундай ҳолат бошқа қайтарилмаслигини айтиб, узр сўраган.

Ҳолат юзасидан вояга етмаган шахснинг онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) ва 135-моддаси йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) билан баённомалар расмийлаштирилиб,  автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди