Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ОФК Кубоги ҳудудлараро ярим финалида Малайзиянинг «Куала-Лумпур Сити» ва Ҳиндистоннинг «Моҳун Баган» жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Фото: ПФЛ

Фото: ПФЛ

Драматик руҳда кечган баҳсда Малайзия клуби иккинчи бўлимнинг қўшиб берилган дақиқаларида иккита гол уриб, ғалабани ўз томонига оғдирди.

Шу тариқа «Сўғдиёна»нинг ҳудудлараро финалдаги рақиби «Куала-Лумпур Сити» бўлади. Улуғбек Бақоев жамоаси ҳудудлараро ярим финалда Гонконгнинг «Истерн» жамоасини таслим этганди (1:0).

Учрашув 5 октябрь куни Жиззахдаги «Сўғдиёна марказий» стадиони бўлиб ўтади. Ушбу баҳс ғолиби ОФК Кубоги финалида ғарб минтақаси ғолиби билан кубок учун кураш олиб боради.

«Куала-Лумпур Сити» Малайзия Суперлигасининг 2022 йилги мавсуми 17-туридан кейин мусобақа жадвалида 5-ўринда бормоқда. «Бўрилар» эса Ўзбекистон чемпионатида 4-поғонани эгаллаб турибди.

Мавзуга доир: Улуғбек Бақоев: «Учта фронтда курашяпмиз, қийин бўляпти»

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди