Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовскининг 70 минг евролик соати ўғирлаб кетилган, дея хабар беради Mundo Deportivo.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Воқеа 18 август куни «Барселона» базаси яқинида юз берган. Польшалик футболчи машғулотларга кетаётган вақтда, базанинг айланма йўлида мухлислар уни кутиб турган. Гувоҳлардан бирининг таъкидлашича, ўғри телефонни ўғирламоқчи бўлиб, автомобилнинг эшигини очган.

Ўғрилик Левандовски уч нафар мухлисига дастхат қўйиб бериш учун машина ойналарини туширган вақтга содир бўлган, дея хабар беради ТВ3 телеканали полициядаги манбаларига таяниб. Бу пайтда тўртинчи киши ичкарига отилиб, қиймати 70 минг евролик Patek Phillippe соатини олиб қочган.

Левандовски ўғрини ушлаб, соатни қайтармоқчи бўлган, бироқ у қочишга улгурган ва кўздан ғойиб бўлган. Полиция ўғрини ушлашга ёрдам берган. Жиноятчи ўз айбини тан олгандан сўнг, полиция соатни футболчига қайтарган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар