Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида автомашинасида пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, 15 август куни тахминан соат 12:50 да Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида Spark ҳайдовчиси йўл четида турган пиёдани уриб юборган. Аммо биринчи ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан кетиб қолган. Оқибатда пиёда — 1967 йилда туғилган Г.К. (шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ишчиси) олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган.

Фото: Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Автомашинада пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчининг шахси аниқланди. У 1990 йилда туғилган Ю.Р. экани маълум бўлди. Ҳозирда ҳайдовчи ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар