Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Маъмурий орган ва фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органи мансабдор шахсларнинг қарори ва ҳаракати устидан судга шикоят қилиш муддати олти ойга узайтирилади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов судга мурожаат қилишни янада эркинлаштиришга қаратилган янги қонун лойиҳалари ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг апелляция шикояти бериш муддатини ҳам олти ойга узайтириш таклиф қилинмоқда.

Бундан ташқари, фуқаролар томонидан давлат хизматларини кўрсатишга ваколатли идораларнинг хатти-ҳаракатлари устидан маъмурий судларга бериладиган аризалар учун ундириладиган давлат божи миқдорини камайтириш ҳам кўзда тутилган.

Амалдаги қонунларга киритилиши таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатлари судлар орқали ҳимоя қилиниши имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар