Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон Ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти нодавлат-нотижорат ташкилоти ташкил қилинади.

Фото: «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси

Фото: «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси

Республика иқтисодиётининг барча тармоқларида ихтирочилик фаолиятини ривожлантириш жамиятнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. 2022 йилдан ҳар йили ҳудудлар, тармоқлар ва соҳалар кесимида ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича кўрик-танлов ўтказилади.

Кўрик-танлов ғолибларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади:

  • 1-ўринга БҲМнинг 300 баравари (90 миллион сўм);
  • 2-ўринга БҲМнинг 250 баравари (75 миллион сўм);
  • 3-ўринга БҲМнинг 200 баравари (60 миллион сўм).
Мазкур маблағлар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади. Кўрик-танловларда ғолибларнинг ихтироларини келгусида стартап лойиҳалар доирасида молиялаштиришга устуворлик берилади. Ғолиблар магистратура мутахассислигига Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси гранти ҳисобидан имтиҳонсиз қабул қилинади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?