Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев Конституциявий суднинг ваколатлари 24 август куни тугаётган 6 нафар судьясининг ўрнига номзодлар юзасидан Олий Мажлис Сенатига тақдимномалар киритди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Ушбу номзодлар:

  • Балкибаева Жанагул Исмайловна;
  • Гафуров Аскаржон Бойисович;
  • Давлетова Кароматжон Худайбергеновна;
  • Исмайлов Рахат Аминбаевич;
  • Раҳимов Абдуманноб Кузиевич;
  • Раҳманов Акмал Эргашевич.
Улар Сенат томонидан сайланган тақдирда, ўз ваколатларига 24 август кунидан бошлаб киришади.

Бундан ташқари, Президент ўз тақдимномаси билан Конституциявий суд судьяси вакант лавозимига Олий суд раиси лавозимини эгаллаб келган Комилов Козим Фозилович номзодини таклиф этди.

Шунингдек, давлат раҳбари ўз тақдимномаси билан Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Исломов Бахтиёр Жаҳонгирович номзодини Олий суди раиси лавозимига кўриб чиқиш учун Сенатга киритди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди