Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида  иккита Damas ва Nexia иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 3 август куни соат 19:00 ларда Қашқадарё вилояти, Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи 4К-23 Китоб—Шаҳрисабз автомобиль йўлининг 5-километрида юз берган.

Ҳайдовчи М.Қ. Damas автомобилида қоидани бузган ҳолда ортга қайрилиб олаётган вақтда, бир йўналишда ҳаракатланиб келган бошқа бир Damas билан тўқнашган. Яқин атрофда ҳаракатланиб ўтаётган Nexia ҳам ушбу транспорт воситаларига тўқнашиб, ЙТҲ иштирокчисига айланган.

Оқибатда Nexia ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар