Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ва ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаслик ҳақида огоҳлантирди.

«Дипломатик ваколатхона маълум қиладики, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси ‘ёлланишъга кўра хорижий давлат ҳудудидаги қуролли можароларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашиш жиноят ҳисобланади. Ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик ўн йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Элчихона Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг юқоридаги моддасида назарда тутилган қонунга хилоф ҳаракатларни содир этганлиги тўғрисида холис маълумотлар мавжуд бўлган барча шахслар истисносиз жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини огоҳлантиради», — дейилади элчихона хабарида.

Элчихона ўзбекистонликларни даъватларга берилмаслик ва эҳтиёткор бўлишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Перм шаҳридаги ўзбек диаспораси Украина билан урушда Россияни қўллаб-қувватловчи Амир Темур номидаги батальонни тузди. «Пермдаги Ўрта Осиё ўзбеклари жамияти» қурултойида унинг раҳбари Жаҳонгир Жалолов Россиянинг Украинани демилитаризация қилиш ва деназиялаштириш бўйича махсус ҳарбий операциясини қўллаб-қувватлаш кераклигини таъкидлаган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳолатга муносабат билдириб, Ўзбекистон фуқароларидан бундай даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар