Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Фарғона вилояти Учкўприк туманида хонадонида марихуана етиштириб, наша сақлаган фуқаро ушланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 6 август куни Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Учкўприк тумани Маззангли кўчасида яшовчи М.И.нинг яшаш манзили кўздан кечирилган. Унда фуқаро М.И. хонадонидаги ер майдонида 17 туп марихуана гиёҳвандлик ўсимлигини етиштираётгани аниқланган.

Бундан ташқари, оғилхонасининг турли жойларидан қоғоз ва целлофан пакетларига солинган ва ошхонасидаги жавон ичидан қоғоз қутиларга солинган жами 5 килограмм 227 грамм наша гиёҳвандлик моддалари топилган.

Шунингдек, М.И.нинг меҳмонхонасида 1 дона полимер қопда кўкнори гиёҳвандлик ўсимлиги поялари ва 1 дона полимер сумкада кўкнори бошоқлари — жами 7 килограмм 729 грамм кўкнори гиёҳвандлик воситалари топилиб, холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ТХТБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисм «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар