Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Новофедоровка қишлоғи яқинида жойлашган Саки ҳарбий аэродромида содир бўлган портлашларда камида уч киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ» Қрим Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб.

Фото: «Crimea-radio.ru»

Фото: «Crimea-radio.ru»

Маш Telegram каналининг маълум қилича, қурбонлардан бири билагида кесилган жароҳати бўлган тўққиз ёшли болакайдир. Бундан ташқари, у ертўлада яширинган ҳолда пастки оёғини жароҳатлаган. Болакай аллақачон тиббий ёрдам олган.

Иккинчи жабрланувчи эса ҳозир операция қилинмоқда: унга кўкрак қафаси қисмига кирмайдиган шрапнел яраси тикилган. Учинчи қурбон — шрапнел жароҳати олган кекса аёл.

Аввалроқ Мудофаа вазирлиги Новофедоровка қишлоғи яқинидаги Саки аэродроми ҳудудида бир нечта авиация ўқ-дорилари портлатилгани ҳақида хабар берилган эди. Агентлик, шунингдек, авиация техникасига зарар етмаганини ҳам таъкидлаган.

Мавзуга доир: Қримдаги ҳарбий аэродромда қатор портлашлар юз берди (видео)

Изоҳ
Асосий янгиликлар