Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия ҳукумати Ғарб давлатлари Россиянинг Украинага бостириб киришига жавобан жорий қилган санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам сўраб Туркияга мурожаат қилди. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар бермоқда.

Фото: The Washington Post

Фото: The Washington Post

Мақолада айтилишича, Россия ва Туркия президентларининг Сочида бўлиб ўтган музокаралари арафасида Украина разведкаси Россия расмийларининг Туркияга таклифи ҳақидаги маълумотларни қўлга киритган.

Хабарга кўра, Россия Туркияни нефтни қайта ишлаш заводлари, нефть терминаллари ва танкларидаги улушларни сотиб олишга рухсат беришга чақирмоқда. Бу қарор, нефтнинг келиб чиқишини яширишга, санкциялар жумладан, Европа Иттифоқи нефть эмбаргосини четлаб ўтишга ёрдам бериши мумкин, дейди The Washington Post.

Шунингдек, мамлакатнинг давлат банкларида Россиянинг энг йирик молиявий тузилмалари учун ҳисоб рақамларини очишни ва россиялик саноат ишлаб чиқарувчиларига Туркиянинг эркин иқтисодий зоналарида ишлашга рухсат беришни сўрайди.

Шунга қарамай, Туркия Россия таклифига рози бўлишидан дарак йўқ, чунки бундай қўллаб-қувватлаш турк банклари ва компанияларига иккинчи даражали санкциялар қўллаш билан таҳдид қилади.

Нашр билан гаплашган Ғарб расмийлари Россия Туркияга айнан нимани таклиф қилганидан бехабар эканликларини айтишди. Бироқ уларда Россия санкцияларни четлаб ўтиш ва улардан келадиган иқтисодий зарарни камайтириш йўлларини қидираётгани ҳақида маълумотлар бор. Хусусан, таъкидланишича, Россия расмийлари дунё бўйлаб потенциал ҳамкорлар излаш билан банд.

5 август куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Сочига келди. Кремль хабар қилишича, президентлар икки томонлама ҳамкорлик (ҳам иқтисодий, ҳам ҳарбий-техник), Сурия ва Украина, жумладан, Украина портларидан дон экспорти билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилган.

Мавзуга доир: Туркия президенти Путин билан учрашиш учун Сочига келди

Изоҳ
Асосий янгиликлар