Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Сурхондарё вилояти Денов туманида хонадонида наша ўстирган шахс аниқланди.

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ

Денов туманида 2022 йил 23 июль куни, туман ИИБ ходимлари томонидан туманнинг «Даштичинор» маҳалласи ҳудудида тезкор-тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи, Ж.Ф.нинг (аёл, исм шарифи ўзгартирилган) яшаш уйи кўздан кечирилганда, томорқасидан жами 36 туп наша гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётгани аниқланиб ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар