Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ҳамда республика давлат олийгоҳлараро ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабули якунланди.

Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

Аризаларни кўриб чиқиш натижасига асосан кўплаб мурожаатлар тегишли ҳужжатлар тўлиқ юкланмагани, сўралган ҳужжат ўрнига бошқаси киритилгани, турдош бўлмаган йўналиш белгилангани ҳамда яна бошқа сабабларга кўра рад этилган.

Шуни инобатга олиб, 5 августгача transfer.edu.uz тизимидан республика давлат ОТМаро ўқишни кўчириш бўйича ариза юборган, лекин аризаси рад этилган талабаларга 10 августга қадар аризаларни қайта таҳрирлаш имконияти яратилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар