Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 5 август куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қайд этилишича, шу куни соат 18:23 да Чилонзор тумани Сеул кўчасида жойлашган 12 қаватга мўлжалланган қурилиши тугалланмаган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон воқеа жойига соат 18:28 да етиб бориб, ёнғин соат 18:44 да ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида бинонинг 2 қаватида 140 квадрат метр майдонда қурилиш маҳсулотлари ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда

Изоҳ
Асосий янгиликлар