Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Роберт Левандовски «Бавария» билан хайрлашиш учун Германияга етиб борди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Роберт Левандовскининг «Барселона»га ўтиши фонида ҳужумчи ва «Бавария» спорт директори Ҳасан Салиҳамижич ўртасида можаро юзага келган эди. Шу масалани ҳал қилиб олиш учун польшалик ҳужумчи мюнхенликлар спорт директори билан суҳбатлашди.

«У менинг офисимда эди, биз ўн беш дақиқа суҳбатлашдик. Жуда яхши суҳбат бўлди, кўп нарсага ойдинлик киритиб олдик. Менимча, у хайрлашганимиздан хурсанд. Мен ҳам хурсандман.

Ахир Роберт ‘Бавария’ учун кўп иш қилган. Биз унга омад тилаймиз ва Левандовски ҳозирда бутун диққатини ҳаётидаги янги босқичга қаратган», — дейди Салиҳамижич.

Шунингдек, Левандовски «Бавария»нинг барча футболчилари ва ходимларига ўз имзоси ва сурати туширилган ўрам билан ўралган шампан виноси совға қилди.

Польшалик ҳужумчи июль ойида «Бавария»дан «Барселона» сафига ўтди. Каталонияликлар Роберт учун 45 миллион евро ва қўшимча 5 миллион бонус сифатида тўлаб берди. Левандовски «кўк-анорранглилар» билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади. 33 ёшли ҳужумчи солиқлардан ташқари йилига 9 миллион евро маош олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?