Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Голливуднинг машҳур актрисаларидан бири Эмбер Хёрд ҳамкасби, собиқ турмуш ўртоғи Жонни Деппга судда белгиланган товон пулини тўлаш мақсадида қиймати 1 миллион долларга тенг уйини сотди.

Июнь ойининг бошида «Кариб денгизи қароқчилари» кинокартинасидаги роли орқали миллионлаб мухлисларнинг қалбини забт этган актёр Жонни Депп турмуш ўртоғи Эмбер Хёрд билан ажрашган эди. Мухлислар улар ўртасидаги келишмовчиликлар шу орқали якун топишига ишонган эди, бироқ ундай бўлмади, актёрнинг рафиқаси суд ишини қайта кўриб чиқиш бўйича шикоят аризасини берди. Бу ҳолатдан кейин Жонни Депп ҳам шикоятга қарши даъво аризасини берди.

Фото: «Peopletalk.ru»

Фото: «Peopletalk.ru»

Суднинг қарорига кўра, Эмбер Жонни Деппга 15 миллион доллар товон пулини тўлаши шарт. Актрисанинг адвокатлари унинг катта миқдордаги товон пулини тўлашга имконияти йўқлигини айтган. Хёрд иккинчи суд унинг фойдасига ҳал бўлишини кутмоқда. Маълумотларга кўра, актриса Юкка водийсидаги уйини 1 миллион долларга сотган. Бу маблағ эса суд ва Жонни Деппга бериши керак бўлган товон пули учун етарли эмас.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Маълумот учун, Жонни ва Эмбер 2012 йилда учраша бошлаган ва 2015 йилда турмуш қурган. Жуфтлик 2017 йилда муносабатлари якунланганини маълум қилган. Ажралишдан кейин актриса собиқ турмуш ўртоғини оиладаги зўравонликда айблади. «Аквамен» кинокартинаси юлдузи Эмбер Хёрд далил сифатида танасидаги кўкаришларни ва яраларни кўрсатган, бироқ актёр ўзига қўйилган барча айбловни рад этган.

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)