• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонлик тадбиркор нега ўз жонига қасд қилди? Марҳумнинг яқинлари воқеага аниқлик киритди (видео)

    Андижон вилоятининг Бўстон туманида «Бўз Иқбол чорваси» МЧЖ раҳбари Н.С. жорий йилнинг 23 июнь куни «Буюк турон чорваси» фермер хўжалиги дала майдонидаги дарахтга арқон билан ўзини осиб, вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

    «Дарё» мухбири ҳодиса сабабларини ўрганиш мақсадида Бўстон туманида бўлиб, марҳумнинг синглиси, жамият таъсисчиси Наргизахон Саттарова билан суҳбатлашди.

    Марҳумнинг синглиси Наргизахон Саттарованинг айтишича, у бир неча йил аввал акаси билан бизнес ҳамкор сифатида иш бошлаган. У «Бўз Иқбол чорваси» МЧЖнинг таъсисчиси сифатида, марҳум акаси эса жамият раҳбари сифатида фаолият юритган. 2021 йилнинг ноябрь ойидан буён жамият давлат мактабгача ташкилотларининг озиқ-овқат таъминотчиси ҳисобланган.

    Марҳум онаси билан.

    Марҳум онаси билан.
    Фото: Наргизахон Саттарованинг шахсий архивидан

    «Акам билан беш-олти йилдан буён бизнес ҳамкор сифатида иш юритиб келардик. Иккимизнинг маиший техникалар сотиладиган савдо дўконимиз бор. Шу дўкон орқали рўзғор тебратардик. 2021 йилнинг ноябрь ойида акам мактабгача таълим ташкилотларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича шартнома қилганини айтди. Мен ‘Шу ишни бекор қилибсиз, пулларини вақтида тушириб бермайди’, дедим. У эса ‘Йўқ ҳамма тўловлар вақтида бўларкан’, деб ишларни бошлади. Ўзимизнинг фермадан янги сут маҳсулотлари, қўшнимизнинг қолипли нон ишлаб чиқариш цехидан нон ва жаҳон бозоридан энг яхши маҳсулотларни олиб келиб ташкилотларга тарқатардик. Бу ишга жуда катта пул тиккан эди.

    Акам таъминотчи сифатида етти ой ишлади. Шу вақт ичида мактабгача таълим ташкилотлари томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун уч ёки тўрт ойгина тўлиқ пул ўтказиб берилди, холос. Шу ишни бошлагандан бери ҳали фойда кўрмаган эди. Боғчаларнинг қарзи борган сари ортиб борди. Шунда бу ишни тугатишимиз кераклигини айтдим. Акам эса таъминотчиликни бирданига тўхтацак МТТлардан ҳақимизни ололмай қолишимизни билдирди», — дейди Наргизахон Саттарова.

    Саттарованинг маълум қилишича, боғча мудиралари дўкондан ўз эҳтиёжлари учун ҳам харидлар қилиб, қарзларини ўз вақтида қайтаришни исташмаган.

    «Бундан ташқари мактабгача таълим муассасаси хўжалик мудирлари шахсий эҳтиёжлари учун ҳам дўкондан маҳсулот харид қилиб муассаса номидаги қарзларга қўшимча ёздириб кетишни ўрганиб олган экан. Акам бундай номаъқулчиликларни ҳазм қилолмади. Акам вафотигача бўлган муддатда ҳеч бир боғчага бориб қарзини беришларини сўраб оёқ тираб олмаганди. Бундан ташқари акам Асрор исмли шахсдан 1500 доллар қарз бўлиб қолган. Шу йигит акамнинг ўлимидан бир кун аввал уйга икки марта ўша пулни сўраб келган экан. Яна бир йигитда эса акамнинг 20 минг доллар ҳақи бўлган, у пулни бермай қочиб юрган. Бир тарафдан шу муаммолар, бир тарафдан мактабгача таълим ташкилотларидаги ҳолатлар акамни анча ўйлантириб қўйган.

    Мен 11 июнь куни Россияга кетган эдим. 28 июнь куни Ўзбекистонга қайтишим керак эди. Бу хабарни эшитдим-у уйга келиб акам ўз жонига қасд қиладиган одам эмас эди-ку, деб сўраганимда менга шу ишларни сабаб қилиб кўрсатишди. Ўша куни 1500 долларни олдим-у акам қарз бўлиб қолган йигитнинг уйига олиб бориб бердим. Кейин МТБ мудиралари олдига бориб қарздорликлари бўйича барча ҳужжатларни кўрсатдим. Уларнинг айтишича, биз маҳсулот нархларини сунъий равишда ошириб олибмиз. Шунинг учун улар бу пулларни ҳали бери тўламоқчи эмас экан», — дейди марҳумнинг синглиси.

    Наргиза опанинг таъкидлашича, боғчаларнинг марҳумдан 600 миллион сўмдан ортиқ қарзи бўлган. Маблағларнинг қайтарилишидан умидини узган акаси дўконда иш тўхтаб қолмаслиги учун банкдан кредит олган.

    «Менда барча ҳужжатлар бор. Бозорда гўшт нархи 70 минг сўм бўлганда МТТларга 65 минг сўмдан тарқатганмиз. Умуман олганда барча маҳсулотларни жуда арзон нархларда берардик. Мана акам вафот этганига бир ойдан ошди. Лекин биз билан ҳамкорлик қилган ташкилот мудираларнинг бирортаси ҳам хонадонимизга ҳамдардлик билдириш учун келмади. Шу кунга қадар 30 та мактабгача таълим муассасасидан фақатгина 4 таси қарзларини олиб келиб берди. МТТларнинг жами қарзи 600 миллионга яқин эди. Акам пуллар унмагач, таъминот тўхтаб қолмасин, деб банкдан кредит ҳам олган экан. Бу ишлардан менинг мақсадим фақатгина акамни пулларини ундириб олиш эмас. Бундан кейин шундай муаммолар ортидан ҳеч бир таъминотчи тадбиркор ўз жонига қасд қилмасин, зиён кўрмасин. Акамнинг тўртта фарзанди етим бўлиб қолди. Улар ҳеч нимадан кам бўлмай ўсади. Аммо ота меҳрини кимдан кўради, акамнинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди, ахир», — дейди тадбиркор Наргизахон Саттарова.

    Тадбиркор аёл ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан ҳам ўз муносабатини билдирган

    «Кеча ижтимоий тармоқларда мени вафот этди, деб ёлғон хабарлар тарқатишибди, кўриб турибсиз мен тирикман. Вафот этган менинг акам ҳисобланади. Нотўғри маълумот тарқатганлар қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилмоқчиман. Наҳотки хабар тайёрлаётганлар маълумотларни текширмасдан чиқаришса», — дейди тадбиркор.

    Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева ушбу ҳолат юзасидан видеобаёнот йўллаган. Таъкидланишича, Бўстон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Н.С томонидан марҳум акаси Н.Сатторов Бўстон тумани мактабгача таълим бўлими раҳбар ва мутасадди ходимлари фаолиятидан норози бўлиб видеомурожаат орқали шикоят қилган. Мазкур ҳолат Мактабгача таълим вазирлигининг тегишли мутахассислари томонидан ўрганилганда қўйидагилар аниқланган.

    «Андижон вилояти мактабгача таълим бошқармасининг 2022 йил 13 июлдаги буйруғи билан ишчи гуруҳ шакллантирилиб, масала жойида ўрганилган. Ўрганиш давомида туман мактабгача таълим бўлими ҳамда ‘Бўз Иқбол чорваси’ МЧЖ ўртасида 925,6 миллион сўмга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартномалар тузилганлиги, шунингдек, туман мактабгача таълим бўлими томонидан МЧЖ ҳисобига 925,6 миллион сўм маблағ ўтказиб берилганлиги маълум бўлган.

    Ишчи гуруҳ томонидан аниқланган маълумотлар, Андижон вилояти мактабгача таълим бошқармасининг 2022 йил 22 июлдаги хати билан Бўстон туман прокуратурасига ҳуқуқий баҳо бериш ва суруштирув ишларини олиб бориш мақсадида ҳамда мурожаатчининг яшаш манзилига тегишли хат юборилган.

    Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, тузилган шартномаларни қонунийлиги ва таъминотчи корхона билан мактабгача таълим бўлими ўртасидаги тўлов муносабатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинади. Аммо ўрганиш ва тергов жараёнлари тугатилмасидан марҳумнинг қариндошлари томонидан турли видео мурожаатлар тарқалмоқда. Ҳурматли журналист ва блогерлар, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмагунига қадар хулоса чиқармайлик, далилларга асосланган маълумотларни оммага тарқатиш масаласида эҳтиёт бўлайлик», — дейди вазирлик ахборот хизмати раҳбари.

    Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, фуқаро Наргизахон Сатторованинг марҳум акаси раҳбарлик қилган «Бўз Иқбол чорваси» МЧЖ томонидан тумандаги мактабгача таълим ташкилотларига етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотларининг пуллари тўлаб берилмагани ҳақидаги мурожаати Бўстон тумани прокуратураси томонидан мутахассислар иштирокида кўриб чиқилмоқда. Ҳар иккала ҳолат бўйича ўтказилаётган текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган. Натижалари ҳақида қўшимча равишда маълум қилинади.

    28.07.2022, 23:11   Изоҳ (0)   88577
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва МДҲ давлатлари ўртасидаги савдо айланмаси камайди

    28.07.2022, 22:46

    Асака заводида биринчи Onix автомобили йиғилди

    28.07.2022, 21:42

    Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси пора билан қўлга тушган ходимлар юзасидан маълумот берди

    28.07.2022, 21:21

    «Профилактик рўйхатда турган қарийб 10 минг нафар хотин-қизлар ҳисобдан чиқарилди» — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова

    28.07.2022, 20:32

    «Тириклигим тўғрисидаги справкани ким беради?». Қашқадарёда банк раҳбари суҳбатдошидан тириклигини исботловчи ҳужжат сўрагани айтилмоқда (видео)

    28.07.2022, 19:55

    Ўзбекистонда бир ҳафтада мол гўшти, пиёз, сабзи, гуруч нархларида ўсиш кузатилди

    28.07.2022, 19:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.