Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

17 июль куни «Газпром» Россия газини «Сибир қудрати» газ қувури орқали Хитойга етказиб беришнинг кунлик ҳажми бўйича янги тарихий рекорд ўрнатди. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Етказиб бериш «Газпром» ва Хитойнинг CNPC компанияси ўртасидаги узоқ муддатли шартнома асосида амалга оширилади.

Хитой Россия нефтини санкциялар фонида арзонлашгани сабабли сотиб олишни бошлаган.

2022 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, Россиядан Хитойга газ қувури етказиб бериш 63,4 фоизга ошган.

Компаниянинг чораклик ҳисоботига кўра, 2021 йилнинг 6 ойи давомида Хитойга 4,6 млрд куб метр газ етказиб берилган. 

Сўнгги олти ойда қувурлар етказиб бериш ҳажми 7,5 млрд куб метрни ташкил этди.

Аввалроқ Эрон Россия билан рақобат сабаб Хитой учун нефть нархини пасайтиргани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...
Дунё
Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин