Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Бўстонлиқ тумани «Хўжакенттепа шаҳристони» археология ёдгорлиги ҳудудида «дача» қурилаётгани ҳақида видео тарқалди. Маданий мерос агентлиги бунга муносабат билдирди.

Фото: Видеодан кадр

Фото: Видеодан кадр

Агентликнинг билдиришича, мазкур археология ёдгорлиги ҳудудида тегишли рухсатномасиз қурилиш ишлари амалга оширилаётгани 2022 йилнинг 1 апрелдаёқ Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси вакиллари томонидан аниқланган.

Ҳолат юзасидан бошқарма мутахассислари томонидан шу куннинг ўзида далолатнома расмийлаштирилиб, тадбиркорга қурилиш ишларини тўхтатиш ҳақида кўрсатма ва огоҳлантириш хатлари берилган.

Тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига тақдим этилган. Бугунги кунда Бўстонлиқ тумани прокуратураси томонидан терговолди ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Бўстонлиқ тумани «Хўжакент» МФЙда жойлашган «Хўжакенттепа шаҳристони» археология ёдгорлиги IX-ХИИ асрларга оид бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги қарори билан миллий рўйхатдан жой олган.

Шунингдек мазкур объект моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объекти сифатида давлат кадастрига киритилган ва давлат муҳофазасига олинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 трлн сўм кредит ажратилади
Маҳаллий
Ўзбекистонда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия салоҳиятига таянилади
Маҳаллий
Абдуқодир Мўминов товламачилик ва фирибгарликда айбланмоқда