Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги бино кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот кимошди савдосига «Ипотекабанк» томонидан қўйилган. 2014 йилда қурилган бино 3 қават, 20 та хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,04 гектар. Бинонинг майдони — 325 квадрат метр. Бинода газ, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган бинонинг бошланғич баҳоси — 7,3 млрд сўм. Аризалар 13 июль 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкентдаги собиқ ҳарбий шаҳарча бинолари 20 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.