Сирдарё вилояти Ховос туманидаги уйида тақиқланган ўсимлик ўстирган шахс аниқланди.
Олинган маълумотга кўра, Ховос тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, 1958 йилда туғилган, Ховос туманида яшовчи Д.Д.нинг яшаш уйи томорқаси кўздан кечирилганда, томорқасида 4 туп, бўйи тахминан 25–30 см узунликда бўлган кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини экиб, парваришлаб келаётганлиги ва гуллар орасига 1 туп қуритилган кўкнори борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ (0)