Ҳукумат қарори билан спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламентга кўра, спорт ҳакамларига қуйидаги малака тоифалари берилади:
- халқаро тоифали спорт ҳаками;
- миллий тоифали спорт ҳаками;
- биринчи тоифали спорт ҳаками;
- иккинчи тоифали спорт ҳаками;
- учинчи тоифали спорт ҳаками;
- спорт бўйича ҳакам.
Аризага шахс фаолият юритаётган ташкилот томонидан берилган малака тоифасини бериш тўғрисидаги тақдимнома илова қилинади.
Давлат хизмати кўрсатганлик учун БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
Ваколатли орган ариза келиб тушган куни қарор қабул қилиш учун малака комиссиясига киритади.
Малака комиссияси 1 ойда бир марта чақирилади.
Малака комиссияси ариза берувчи томонидан юборилган ҳужжатларни 3 иш куни ичида кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Изоҳ (0)