Жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги роли ортиб бораётганини яна бир бор эътироф этди. Мамлакатимиз илк бор ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасига аъзо бўлди.
Ўзбекистон ЮНЕСКОдаги сайловда Европанинг бир қатор давлатларини ортда қолдирди.
Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмита Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияга аъзо 24 давлат вакилларидан иборат.
Унинг аъзолари 4 йил муддатга сайланади. Аъзоларнинг ярми ҳар 2 йилда қайта сайланади.
Изоҳ (0)