Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Аввалроқ Алишер Усмоновга нисбатан санкциялар қўлланилгани хабар қилинган эди.

Менга қарши санкциялар ноҳақ ва асоссиз айбловларга асосланган, — дея изоҳ берди Усмонов Forbes нашрига.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, у сиёсат билан шуғулланмаган ва ҳеч қачон Россия давлатидан ҳеч нарса олмаган — 1990 йилларда давлат мулкини хусусийлаштириш пайтида ҳам, ундан кейин ҳам.

Санкция қўллаётганлар стереотипларга камроқ таяниши керак – ҳалол меҳнат ва ўз ақли билан бойлик орттирганлар ҳам бор, — деди Усмонов.

Унинг сўзларига кўра, хайр-эҳсон қилиш ва сармоя жалб қилиш қийинлашди, шу боис чекловлар нафақат унга, балки унинг ёрдамига муҳтож барча одамларга ҳам таъсир қилди.

Шунинг учун ҳам Усмоновнинг ҳозирги асосий вазифаси санкцияларнинг бекор қилинишига эришишдир. Май ойида Европа судига апелляция апелляция берилган.

Санкциялар, жумладан, сўнгги йилларда кўп вақтимни ўтказаётган Ўзбекистондаги фаолиятимга ҳам тўсиқлар туғдирмоқда, — деди Усмонов.

У, шунингдек, мамлакатга сармоя киритишни кўпайтириш ниятида эканлигини ва Ўзбекистонда ишлаб топган барча пуллари Ўзбекистонда қолдиришини маълум қилди.

Аввалроқ Алишер Усмоновнинг бойлиги бир йилда кескин камайгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар