Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Tok Bor компанияси ушбу воқеага икки йил давомида интилди ва бугун фахр билан Tok Bor тармоғидаги биринчи DC станцияси электромобилларни қувватлаш учун ишга тушганлигини маълум қилади.

Фойдаланувчиларга маълумот учун: ушбу онлайн станциямизда бир вақтнинг ўзида 2 та электромобиль, Хитой улагичли (GB/T) ва Европа улагичли (CCС Combo 2), шунингдек адаптерлар орқали Америка ва Кореяда ишлаб чиқарилган электромобилларни (CCС Combo 1) қувватлаш мумкин.

DC станциясининг тўлиқ қувватлаш тезлиги 80 фоизгача 20 дақиқадан 45 дақиқагача ташкил қилади.

Мана бир йилдирки электромобиль эгаларига қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир станциямиз Tok Bor серверларига уланади. Tok Bor иловаси орқали фойдаланувчилар ўрнатилган станцияларимиз ҳақида тўлиқ маълумот олишлари мумкин. Ушбу иловадан олинган кўрсатгичларга кўра, биринчи куннинг ўзида янги DC (тезкор зарядлаш) станцияси орқали 16 та электромбил 650 киловатт ҳажмда қувват олган. Мисол тариқасида, АС (секин зарядлаш) станцияларида электромобиллар бир ой давомида ўртача 1400 киловатт энергияга қувватлантирилган.

Бугунги кунда Tok Bor компанияси томонидан Ўзбекистон бўйлаб 25 тадан зиёд электромобилларни қувватлантириш станциялари ишга туширилган. Шу муносабат билан электр қувватлаш станцияларини ўрнатиш учун жой таклиф қила оладиган ер эгалари, шунингдек даромад кўриш истагидаги инвестиция киритмоқчи бўлган юридик ва жисмоний шахсларни ўзаро ҳамкорликка таклиф қиламиз.

Tok Bor электр қувват олдириш станцияларида тайёр бизнес юритишни таклиф қилади!

Tok Bor билан бирга даромад кўринг!

GBT DC тез қувватлаш станциясининг манзили: Мирзо-Улуғбек тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 31Б, (мўлжал: Le Grande Plaza меҳмонхонаси, Bla Bla bar кафеси).

Тел.: + 998 787 777 787

Instagram: tokbor.uz

Sayt: tokbor.uz

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар