Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ишлаб чиқариш жараёнлари ва якуний маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаш учун тайёргарлик жараёнини ўрганиш мақсадида Uzbekistan GTL» заводида бўлди.

Фото: «Ўзбекнефтгаз»

Фото: «Ўзбекнефтгаз»

Қайд этилишича, ташриф давомида GTL заводнинг асосий ишлаб чиқариш қурилмаларининг бошқарув марказидаги ишчи ҳолати билан яқиндан танишилган. Ҳозирги кунда ишчи ҳолатдаги қурилмалардаги кўрсаткичлар юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилган.

Фото: «Ўзбекнефтгаз»

Фото: «Ўзбекнефтгаз»

Шунданг сўнг «Ўзбекнефтгаз» бошқаруви раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ GTL заводининг асосий қурилмалари ҳисобланадиган Фишер-Тропш реакторларининг ишчи ҳолатини ўрганган ва ушбу реакторда ҳосил бўлаётган синтетик нефтнинг намуналари олинган. Меҳриддин Абдуллаев заводнинг марказий лабораториясида ишлаб чиқарилаётган синтетик нефтни лаборатория тадқиқотлари натижалари билан танишган.

Таъкидланишича, Uzbekistan GTL заводида Ўзбекистоннинг нефть-кимё саноати тарихида синтетик нефтнинг биринчи партияси ишлаб чиқарилгани расман қайд этилган. Ҳосил бўлган синтетик нефть GTL заводида синтетик дизель, авиакеросин, нафта ва суюлтирилган газни ишлаб чиқариш учун асосий хом ашё ҳисобланади.

Фото: «Ўзбекнефтгаз»

Фото: «Ўзбекнефтгаз»

Ҳозирда синтетик нефть оралиқ маҳсулотни сақлаш резервуарига юборилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятида 25 декабрь куни синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқариш бўйича Uzbekistan GTL заводининг очилиш маросими бўлиб ўтган. Маросимда Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган ва нутқ сўзлаган. Давлат раҳбари Умаросимиолди тақдимотида Ўзбекистоннинг ерости бойликлари халқники экани ва шундай бўлиб қолиши кераклиги ҳақида гапириб ўтган. «Энди газимизни арзон-гаровга четга сотмасдан, ўзимиз қайта ишлаймиз ва кўпроқ даромад оламиз. Мана, пахта бўйича худди шу тизимни йўлга қўя олдик-ку, газда ҳам шунақа қиламиз», — деган у.

Uzbekistan GTL мажмуасида йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газ қайта ишланиб, қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган 1,5 миллион тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёнилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи