Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Москва вилоятининг Химки шаҳар суди америкалик собиқ дипломат Марк Фогелни гиёҳванд моддалар контрабандасида айблб, 14 йилга оғир режимдаги колонияга ҳукм қилди. Бу ҳақда суд матбуот хизматига таяниб, Meduza хабар берди.

Фото: DPA

Фото: DPA

Фогел гиёҳванд моддалар контрабандаси ҳамда гиёҳванд моддаларни катта миқдорда қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, ташиш, тайёрлаш, қайта ишлаш моддалари билан айбдор деб топилди. Суд матбуот хизмати хабарига кўра, АҚШ фуқароси ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган.

АҚШнинг Москвадаги элчихонаси собиқ ходими, Англия-Америка мактаби ўқитувчиси Марк Фогел 2021 йилнинг августида рафиқаси билан Нью-Йоркдан Москвага учиб келган пайт Шереметьево аэропортида қўлга олинган эди. Божхона текшируви чоғида америкаликнинг юкидан каннабис ва гашиш ёғи топилди, деб хабар қилганди Россия ИИВ.

Фогелнинг ўзи тергов изоляторига уни кўргани келган ҳуқуқ ҳимоячиларига 17 грамм марихуана олиб юргани учун ҳибсга олинганини айтган. Америкаликнинг таъкидлашича, гап умуртқа поғонаси операциясидан сўнг АҚШдаги шифокор томонидан унга буюрилган тиббий марихуана ҳақида кетмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар