• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Бепул тиббий ёрдам кўрсатишда «кафолатланган ҳажм» ва тиббий суғурта масаласи қандай бўлади?

    Ушбу мақолада юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Фарход Примов аҳолининг кафолатланган ҳажм доирасида бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини таъминлаш, тиббий суғурта тизимини кенгайтириш, фуқароларнинг хусусий тиббиётдан кенг фойдаланиш имкониятларини яратиш бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашган.

    Сиҳат-саломатлик тенгсиз бойлик ҳисобланади. Халқимизда «бойликнинг боши – соғлиқ», «Саломатлик – туман бойлик», «Соғ танда – соғлом ақл», «Соғлик – умрнинг гарови» деб бежиз айтишмаган. Биз бир-биримиз билан саломлашишда айтадиган «Ассалому алайкум» сўзи ҳам «Сизга тинчлик, саломатлик, офият тилайман» деган маънони билдиради. Жамият ва давлатнинг тараққий этишида фуқароларнинг соғлом бўлиши, соғлом ёш авлодни тарбиялаш энг асосий масалалардан бири эканлигини исботлашга ҳожат йўқ.

    Шу ўринда савол туғилади, инсоннинг, жамиятнинг соғлиғи учун ким масъул? Ҳар ким ўз соғлиғи учун ўзи қайғуриши керакми ёки бу жараёнда давлатнинг иштироки қандай бўлиши лозим? Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш, уларни тиббий хизмат ва тиббий ёрдам билан таъминлаш албатта ҳар бир давлатнинг энг асосий бурчи ҳисобланади.

    Мамлакатимизда фуқароларнинг соғлиғини сақлаш учун давлат, хусусий ва бошқа тизимлардан иборат ягона соғлиқни сақлаш тизими жорий этилган. Давлат соғлиқни сақлаш тизимига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлашни бошқариш органлари, уларнинг шаҳар ва туман бўлинмалари киради. Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимлари жумласига ўз маблағлари, жалб этилган маблағлар ва қонунчиликка мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган даволаш-профилактика муассасалари, дорихоналар, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқарадиган корхоналар, шунингдек фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар киради.

    Ўтган йиллар мобайнида аҳолининг соғлиғини сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, бу борада фуқароларга қулайликлар яратиш бўйича кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилди. Бироқ ҳозир гап ҳақда эмас. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича бундан кейин қандай чоралар кўриш керак? Тизимни ислоҳ қилишда яна нималарни эътиборга олиш лозим деган саволларга жавоб излашга ҳаракат қиламиз.

    Бугун Конституциямизда «Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга» деб белгилаб қўйишнинг ўзи камлик қилмоқда. Ушбу қоида Конституцияга у қабул қилинган 1992 йилда киритилган. Аммо орадан 30 йил ўтди. Бугун биз бошқа замонда яшаяпмиз. Соғлиқни сақлаш тизими ҳам Конституция қабул қилинган 30 йил олдинги ҳолатдан фарқ қилади.

    Аввало, тиббий ёрдамнинг «кафолатланган ҳажми» нималарни ўз ичига олишини аниқлаштириб олиш керак. Бу жуда муҳим масала. «Кафолатланган ҳажм» ҳар бир фуқаронинг соғлиғини сақлаш учун лозим бўлган минимум кўрсаткич ҳисобланади. Афсуски, қонунчилигимизда кафолатланган ҳажм доираси аниқ белгиланмаган. «Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонунда «бепул тиббий ёрдам кўрасатиш ҳажми ва тартиби қонунчилик билан белгиланади» деган жумла билан чекланган. Ҳар бир фуқаро қандай ҳолатларда кафолатланган ҳажм доирасида бепул тиббий ёрдам олиши кераклигини аниқ билиши керак ва бунга ҳақли. Шу боис Асосий қонунда ҳар кимнинг кафолатланган ҳажм доирасида бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини мустаҳкамлаб қўйиш лозим.

    Бугун соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий тизим салмоқли ўринни ташкил этади. Бозор иқтисодиёти шароитида соғлиқни сақлаш тизимини хусусий секторсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бутун дунёда шундай. Мамлакатимизда ҳам хусусий тиббиёт кенг ривожланмоқда. масалан, Хусусий тиббиёт томонидан лицензия асосида амалга оширилаётган тиббий ихтисослик турлари 1991 – 2016 йилларда 50 тани ташкил этган бўлса, 2017 – 2020 йилларда 129 тани ташкил этган. Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, хусусий тиббиёт муассасалари шуғулланиши мумкин бўлган тиббий ихтисосликлар 50 тадан 126 тага кўпайди.

    Хусусий клиникаларга давлат томонидан қатор молиявий имтиёзлар берилмоқда. Бундан ташқари, лицензия олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш муддати ҳамда лицензия олиш учун тўланадиган давлат божи миқдори камайтирилди. Хусусий соғлиқни сақлаш тизими замонавий ва сифатли эканлиги билан жозибадор. Аммо бу тизим бепул эмас. Хусусий тиббиётдан барча фойдаланиши учун имкон яратиш бугунги кунда энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

    Ривожланган давлатлар тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, давлат томонидан фуқароларнинг хусусий тиббиёт тизимидан фойдаланиши ҳам кафолатланади. Бунда биринчидан, хусусий тиббиёт тизимига фуқароларга бепул тиббий ёрдам кўрсатганлиги ёки кўрсатиши учун маълум имтиёзлар тақдим этилади; иккинчидан, тиббий суғурта тизимини ривожлантирилади. Тиббий суғурта ривожланган давлатларда аллақачон кенг жорий этилган. Тиббий суғурта фуқарога хусусий тиббиётдан ҳам кенг фойдаланиш учун имкон беради. Албатта тиббий суғуртани жорий этиш осон эмас. Аммо бу олдимизда турган энг тўғри танловлардан биридир.

    Тиббий суғурта шахсга давлат соғлиқни сақлаш тизими билан бирга, соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимлари имкониятларидан фойдаланишга ҳам йўл очади. Шу сабабли Конституцияда давлатнинг турли мулк шакллари асосида фаолият кўрсатадиган соғлиқни сақлашнинг барча турларини ривожлантириш бўйича зарур чораларни кўриш ҳамда тиббий суғуртанинг турли шакллари учун имкониятлар яратиш мажбуриятини бегилаб қўйиш фурсати келди.

    07.06.2022, 19:57   Изоҳ (0)   1899
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    30 йил аввалги йирик ҳисобнинг такрорланиши, турнир жадвалидаги илгарилаш: “Навбаҳор” ва “Машъал” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 29 июн, 10:51

    Стюардессалар уларни четлаб ўтади: самолётда истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган ичимлик ва таомлар

    Лайфстайл | 29 июн, 10:40

    “Аср тўйи”: Жефф Безоснинг Венециядаги 50 млн долларлик никоҳ оқшомига 200 дан ортиқ машҳурлар ташриф буюрди

    Шоу-бизнес | 29 июн, 10:15

    Ўзбекистонда валюта тушумини сотишдан бўйин товлаганлик учун жарима бекор қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 10:00

    Ўзбекистон товарлари учун Покистон портида махсус омбор ташкил этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 09:00

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” “Бенфика”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 29 июн, 08:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.