Кўпчиликка ҳамкасбларнинг турмуш қуриши маъқул келамайди. AdMe нашри ҳавола этган манбага кўра, бугунги жуфтликларни чинакам садоқатнинг исботи дейиш мумкин, чунки улар суратга олиш майдончасида учрашган ва ҳозиргача биргаликда бахтли ҳаёт кечирмоқда. Ҳаттоки уларнинг баъзилари айнан қайси фильмнинг суратга олиш жараёнида танишганини ҳам унутиб қўйган.
Жош Даллас ва Жиннифер Гудвин
Жиннифер Гудвин ва Жош Даллас «Бир замонлар эртакда» сериалида Оппоғой ва Шаҳзода ролини ижро этган ва уларнинг эртакдаги ишқий муносабатлари чинакамига айланган. Улар 2013 йилда унаштирилган ва 2014 йилда турмуш қурган. Юлдузли жуфтлик ҳозирда икки нафар ўғилни тарбия қилиб келмоқда.
Питер Краузе ва Лорен Грем
Иккиси ҳам бир-бирини «Ота-она» фильмида суратга тушишдан анча олдин билган, лекин улар суратга олиш майдончасида партнёр бўлгандан кейингина яқиндан танишишни бошлаган. Бу воқеалар 12 йил аввал содир бўлган. Жуфтлик шахсий ҳаётининг тафсилотларини муҳокама қилмасликни афзал кўради, аммо улар 12 йилдан бери биргаликда бахтли.
Фредди Принс ва Сара Мишел Геллар
Ёш ижодкорлар «Ўтган ёзда нима қилганингни биламан» триллерининг суратга олиш майдончасида учрашди. Сара Мишелнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ эди, шунинг учун ҳам Фредди уни суратга олиш майдончасида олиб бориб юрди. 2002 йилда «Скуби-Ду» фильмида суратга тушиш пайтида уларнинг дўстона муносабати мустаҳкамланди ва ўша йили жуфтлик турмуш қурди.
Элайза Тэйлор ва Боб Морли
Элайза ва Боб «100» фильмида партнёр сифатида суратга тушди, лекин қайсидир нуқтага келиб уларнинг дўстлиги янада кўпроқ нарсага айланди. Улар ўз муносабатларини фақат 2019 йилда турмуш қурганларидан сўнг эълон қилди ва бу билан мухлисларини ҳайратда қолдирди. 2022 йил февраль ойида жуфтлик биринчи фарзандини кутаётганликларини маълум қилди.
Стивен Моер ва Анна Пекуин
Ҳақиқий ҳаётга кўчган экрандаги мҳаббатнинг яна бир мисоли. Стивен Моер «Ҳақиқий қон» фильмида Анна Пекуин билан бирга суратга тушди. Кастинг пайтида улар орасида ишқ учқуни пайдо бўлганди. Стивеннинг сўзларига кўра, у умрининг қолган қисмини Анна билан ўтказишини дарҳол билган, гарчи улар ҳали бир-бирларини яхши танимасалар ҳам. 2010 йилда жуфтлик турмуш қурди ва ҳозир уларнинг икки нафар фарзанди бор.
Дениел Крейг ва Рейчел Вайс
Рейчел Вайс ва Дениел Крейг 2010 йилда «Орзулар уйи»да бирга ишлашдан олдин ҳам бир мунча вақт учрашган. Суратга тушиш жараёнида эса уларнинг муносабати янада мустаҳкамланди. Тахминан бир йил ўтгач, улар турмуш қурди ва ҳозирда уларнинг қизи бор.
Грэйс Жилй ва Трей Байерс
Жуфтлик «Imperiya» сериалининг суратга олиш жараёнида танишган ва буни бир қарашда муҳаббат деб аташ мумкин. Улар 2015 йилда унаштирилиб, бир йилдан сўнг турмуш қурган.
Кирстен Данст ва Жесси Племонс
Данст ва Племонс «Фарго»да эр-хотин ролини ижро этди ва бошқалар сингари уларнинг муносабатлари ҳам суратга олиш майдончасидан ташқарига чиқиб ҳам давом этди. Қизиғи шундаки, Кирстен билан учрашишдан олдин Жесси унинг ашаддий мухлиси эди. Ҳозир уларнинг икки фарзанди бор.
Зендея ва Том Ҳолланд
Том Ҳолланд ва Зендая «Ўргимчак одам» фильмини суратга олиш майдончасида танишди. Улар ҳақидаги миш-мишлар 2016 йилда, «Ўргимчак одам: Уйга қайтиш» фильми суратга олинаётган пайтда тарқала бошлаган. Жуфтликнинг айтишича, Том ва Зендая узоқ вақт давомида шунчаки дўст бўлган ва кейин уларнинг муносабати жиддийлашган.
Райан Гослинг ва Ева Мендес
Бу машҳур жуфтлик ўзларининг оилавий ҳаёти ҳақида кам гапиради, аммо мухлислар ҳамма нарсани билиб оладо. Актёрлар 2011 йилда «Қарағайлар остида» фильмини суратга олиш майдончасида танишган. Улар ҳали расмий равишда турмуш қурмаган, аммо икки нафар фарзанди бор.
Мавзуга доир:
- Ёшлик бизни ташлаб кетади: Голливуд юлдузлари илк фильмларида қандай кўринишда бўлган? (фото)
- «Мўйнали ёпинчиқдан қўланса ҳид келарди». Таниқли актёр ва актрисаларнинг бутун дунёга машҳур бўлган роллар ҳақида фикрлари (фото)
- Голливуднинг машҳур актёрлари ҳақида ҳамкасблари нима дейди?
- Машҳурларнинг вақт синовидан ўтган самимий ва ҳақиқий дўстлиги (фото)