«Ливерпуль» «Челси» вингери Кристиан Пулишичга қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Кристиан Фалкнинг хабар беришича, мерсисайдликлар жамоани тарк этиши мумкин бўлган Садио Мане ўрнига 23 ёшли америкалик футболчини олиб келмоқчи.
Аввалроқ Садио Мане «Бавария» билан шахсий келишувга эришганлиги, ёзда «Ливерпуль»дан кетиши хабар қилинганди. Сенегаллик футболчи мухлисларнинг унинг кетишини ёқлаб берган овозига «улар хоҳлаган нарсани амалга ошираман», дея жавоб берганди.
Кристиан Пулишич 2021/22 йилги мавсум «Челси» сафида барча мусобақаларда 38 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)