Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида Ўзбекистондаги йирик нефть-газ компанияларидан бири — СЭГ аутизм спектри бузилишига (АСБ) учраган болалар таҳсил олаётган Samarkand Marathon болалар академиясига молиявий ёрдам кўрсатишга қарор қилди.

Болалар академияси жорий йилнинг апрель ойида ташкил этилган бўлиб, унинг мақсади аутизмга учраган болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш, санъат ва ижодий фаолият орқали реабилитация қилишга ёрдам беришдан иборат. ЖССТ маълумотларига кўра, аутизм дунё бўйлаб ҳар 100 боладан бирида учрайди. Академия пойтахтимиздаги «Наврўз» истироҳат боғида жойлашган.

«Биз бундай масалаларга алоқадор эканлигимизни ҳис қиламиз.Бугунги кунда алоҳида эҳтиёжларга эга бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш маҳаллий эмас, балки халқаро аҳамиятга эга масала ҳисобланади. Бизнинг компаниямиз БМТ томонидан қабул қилинган барқарор ривожланиш мақсадларини қўллаб-қувватлайди. Инклюзив муҳит, аутизм спектрида бузилишлари бўлган болаларни ижтимоий ҳаётга тўлақонли интеграция қилиш, уларнинг ўзларини намоён эта олишлари учун барча шароитларни яратиш бизнинг устувор вазифамиздир. Бундай ишларда ҳар қандай ижтимоий масъулиятли бизнес иштирок этиши мумкин ва, албатта, шундай қилиши керак, деб ҳисоблаймиз. Бизнинг компаниямиз эса Ўзбекистон маданиятида ЭСГ қадриятларни сингдирувчи йўлбошчи ролини ўз зиммасига олишга тайёр. Бу ҳақда, айниқса, Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида эълон қилиш мамнуният бағишлайди», — деди СЭГ корпоратив коммуникациялар бўйича директори Игорь Юревич Гусенков.

Расмлар академия маъмурияти томонидан тақдим қилинди.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар