• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ислом Каримовнинг чегаралар ўзгармаслиги ҳақидаги баёноти, НАТО билан шартнома тузиш орзуси, «болалар меҳнатини арзон сотиш капитализмга хос». Ўзбек матбуоти 1 июнда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

    Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 1932 йил 1 июнь, чоршанба

    1932 йилда қандай мактаблар ўрнак қилиб кўрсатилган? «Тошкент Октябр (ҳозирги Шайхонтоҳур) район маориф қарамоғидаги 45-сон ‘Ким’ номидаги 7 йиллик мактабига 31/32 йил ўқув учун маориф томонидан берилган контрол рақами бўйича 869 нафар ўқувчи тортилиши лозим бўлса ҳам, район маориф ва мактаб ташкилотларининг бу соҳадаги зўр ҳаракатлари натижасида план ортиғи билан — 1243 ўқувчини мактабга тортилди», — дейилади «‘Ким’ мактабидан ўрнак олинг!» хабарида.

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    1932 йилда Ўзбекистондаги Коммунистик партия ташаббуси билан идора ва ташкилотлар, корхона ва муассасалар бошқарувини ўзбеклаштириш сиёсати олиб борилган. Аммо республика раҳбариятининг бу борадаги қарорлари ҳаммаёқда ҳам кўнгилдагидек бажарилмаган: «Шаҳрисабз район Китоб станциясидаги 79-сон пахта заводи ва шу жойдаги пахта тайёрлаш идорасида... ишловчиларнинг 95 проценти ўзбек тилини билмайдирган руслар бўлганлигидан қишлоқдан келган колхозчи, якка хўжаликлар ўзларининг ишларини битириб кетишга тил томонидан қийналаётирлар», — дейилади «Ёш ленинчи»даги «Ерлилаштириш қоғоз устида» хабарида.

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    «Шанхай воқеаларининг қурбонлари юзасидан мотам» хабарининг биринчи гапи эътиборга молик: «28 май куни япон қўшини Шанхайга кирганидан бошлаб 4 ой ўтди».

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 1962 йил 1 июнь, жумма

    Қуйидаги суратда СССРдаги бахтли болаларни кўриб турибсиз:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    Бу суратда эса капиталистик мамлакатлардаги ёки капиталистик мамлакатларнинг бошқа мамлакатларга нисбатан олиб борган сиёсати оқибатида қийналаётган болалар:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    Албатта, хоҳиш бўлса, СССРдаги қийналган болаларнинг ҳам, капиталистик мамлакатлардаги бахтиёр болаларнинг ҳам суратларини топиш мумкин. Лекин ҳозирча пропаганда бунга зарурат сезмайди. Унинг ўрнига пропаганда шундай деб ёзади: «Фойда кетидан қувиб, болалар меҳнатини арзон сотиш капитализмга хос разил ва чирик одатдир. Капиталист-империалист учун бола эмас, пул афзал. Улар учун ўғил ёки қиз эмас, бойлик керак. Онани боладан, болани онадан жуда этаётган, миллион-миллион гўдакларни етим қолдираётган, уларнинг ёшлик умрини ҳалокатга дучор этаётган ҳам империализмдир. Шунинг учун ҳам бутун тараққийпарвар инсоният империализмни ланъатламоқда!».

    Империализмни ланъатлаш мавзусини давом эттириб — совет жамоатчилиги Ёппасига қуролсизланиш ва тинчлик учун жаҳон конгрессида қатнашадиган СССР делегатларига топшириқ берган. Топшириқлардан бири қуйидагича: «НАТО билан Варшава шартномаси ташкилоти ўртасида ҳужум қилмаслик ҳақида пакт тузишга мўлжалланган ҳар қандай конструктив таклифлар қўллаб-қувватлансин. Германия сулҳ шартномасини тузиш ва шу асосда Ғарбий Берлиндаги аҳволни нормаллаштириш йўли билан Германия проблемасини тезроқ ҳал этиш айниқса зарурдир».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    Москвадаги Катта Кремль саройида Совет Иттифоқи ва Мали Республикаси халқлари ўртасида дўстлик митинги бўлиб ўтган. Унда СССР етакчилари, жумладан, Никита Хрушчёв, шунингдек, Мали президети Модибо Кейта қатнашган. Митингда Хрушчёв нутқ ўқиган. Унинг бошқа нутқларида бўлгани каби, бунисида ҳам қизиқ ўринлар бор. Масалан, унинг таъкидлашича, «капиталистик мамлакатлардан фарқли ўлароқ, СССР ёш мустақил давлатларга беғараз ёрдам кўрсатади». Ёрдамлар беғараз бўлганига ишониш қийин, лекин Хрушчёв гапида қатъий.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 1992 йил 1 июнь, душанба

    1992 йилги Ўзбекистоннинг бахтиёр болалари:

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    1992 йилги Тошкентнинг ўз синфларини «ремонт» қилаётган ўқувчилари:

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    1992 йилда машина остида қолган 3 ёшли гўдак:

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    Москвада Ўзбекистон ва Россия ўртасида Дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартнома имзоланган. Шартномалар имзолангач, президент Ислом Каримов ва унинг россиялик ҳамкасби Борис Ельцин журналистлар билан учрашган. «Ислом Каримов шуни таъкидладики, ушбу ҳужжатларнинг имзоланиши чегараларни қайтадан кўриб чиқиш хусусида гапираётганлар учун ҳушёрбахш бир омил бўлади... Узоқ йиллар мобайнида қарор топган собиқ СССР ва Ўзбекистоннинг чегаралари ўзгариши мумкин деган хомхаёлни ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмасин».

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    Дунёда нима гап? Россия ва Грузия ўртасида собиқ СССРнинг Батуми, Поти ва Очамчиридаги ҳарбий-денгиз базалари у ердаги кемалари билан бирга Грузия ихтиёрида қолдирилиши ҳақида келишувга эришилган.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    БМТ Сербия ва Черногорияни Босния ва Герцеговинанинг ички ишларига аралашишда айблаб, уларга нисбатан иқтисодий жазо чораларини қўллаган. «Эндиликда бу давлатлар билан савдо-сотиқ, маданий алоқаларга йўл қўйилмайди», — деб ёзади «Тошкент оқшоми».

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 1 июнь сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекларнинг «иккинчи она тили», республика ғаллакорларининг энг улкан мажбурияти, «уруш учун ишлаётган АҚШ бизнеси». Ўзбек матбуоти 31 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Канадаликлар учун Қўқон пайпоқлари, «тест синовлари порахўрликка чек қўяди» деган умид, «бир чўқишда қочирадиган пропаганда» билан мақтанган Хрушчёв. Ўзбек матбуоти 30 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Ўзбекистонда талон можароси, Ельциннинг 1996 йилги сайловда қатнашмаслик қарори, Тошкентда Америка трактори устидан суд. Ўзбек матбуоти 28 майда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    01.06.2022, 07:30   Изоҳ (0)   15382
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

    Реклама | 24 июн, 18:00

    Нима учун қуёшга узоқ вақт қараш мумкин эмас?

    Лайфстайл | 24 июн, 17:55

    Лионель Месси 38 ёшда: кичик Росариодан Майамигача бўлган саёҳат

    Спорт | 24 июн, 17:51

    Тошкентда жиноят содир этгани учун қидирувга берилган қанча шахс ушлангани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 17:40

    Том Круз ва Бред Питт ўттиз йиллик адоватдан сўнг дўстлик ришталарини тиклади

    Кино | 24 июн, 17:30

    Мўғулистонда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

    Ўзбекистон | 24 июн, 17:24

    Тошкентдаги кўчалардан бири 5 кунга автомашиналар ҳаракати учун ёпилади

    Ўзбекистон | 24 июн, 17:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.