Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Time журнали 2022 йилнинг энг нуфузли одамлари рўйхатини эълон қилди. Рўйхат олти тоифага бўлинган. Булар орасида таниқли тадбиркорлардан тортиб сиёсатчиларга бор.

Фото: Time

Фото: Time

«Титанлар»

  • Apple бош директори Тим Кук;
  • FТХ крипто алмашинуви асосчиси Сем Банкман-Фрид;
  • Amazon бош директори Энди Жесси;
  • Гаутам Адани, юк ташиш, савдо, қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноати ва бошқа соҳаларга йўналтирилган Аdani Group конгломерати асосчиси;
  • Дэвид Заслав, Warner Bros бош директори; 
  • Европа Марказий банки президенти Кристин Лагард ва бошқалар. 
«Инноваторлар»
  • Жош Уордл, февраль ойида The New York Times томонидан сотиб олинган Wordle ишлаб чиқувчиси;
  • Майк Каннон-Брукс, Atlassian бош директори, Jirа, Trello ва Bitbucket ишлаб чиқарувчиси;
  • актриса Зендая;
  • Nubank асосчиси Дэвид Велес ва бошқалар
«Пионерлар»
  • компаниянинг ички ҳужжатларини WSJ билан баҳам кўрган Facebook’нинг собиқ ходими Френсис Хауген — уларга асосланиб, нашр ижтимоий тармоқ бўйича текширув эълон қилганди.
  • аёл баскетболчи Кандак Паркер ва бошқалар.
«Лидерлар»
  • Украина президенти Владимир Зеленский;
  • Россия президенти Владимир Путин;
  • Хитой раҳбари Си Цзиньпин;
  • АҚШ президенти Жо Байден;
  • комедиячи ва подкаст муаллифи Жо Роган ва бошқалар.
«Идоллар»
  • «Новая газета» бош муҳаррири Дмитрий Муратов;
  • хонанда Адел;
  • теннисчи Рафаэл Надал;
  • актёр Киану Ривз ва бошқалар.
«Санъаткорлар»
  • канадалик актёр Симу Лю;
  • америкалик комик Пет Дэвидсон;
  • америкалик актёр Ченнинг Татум ва бошқалар.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар