Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шаҳзода Муҳаммедова қизи Милананинг тили инглизча чиқаётгани ҳақида кузатувчиларига сўзлаб берди.

Ҳосила Раҳимова фарзандлари билан Зоминда ҳордиқ чиқармоқда.

Фото:Instagram

Фото:Instagram

Ботир Қодиров шоу-бизнесдаги яқинлари учун ўз қўллари билан ош дамлаб берди.

Алихан Истанбулда «Мендирман Жалолиддин» съёмка жараёнидан фото билан бўлишди.

Фото:Instagram

Фото:Instagram

Озода Нурсаидова концертига ташриф буюрган имконияти чекланган мухлисаси билан суҳбати акс этган видеони саҳифасига жойлади.

Туркиялик таниқли актриса Марям Узерли Канн кинофестивалида иштирок этмоқда.

Фото:Instagram

Фото:Instagram

Ўзбекистонлик таниқли Инста-блогерлар Озод Хуррамов, Хуснора Шодиева ҳамда Рухсора ҳам Канн кинофестивалида иштирок этиш учун Францияга жўнаб кетди.

Фото:Instagram

Фото:Instagram

Болливуд юлдузи Катрина Каиф турмуш ўртоғи Викки Каушалнинг туғилган кунини қандай нишонлаганини мухлисларига кўрсатди.

Севара Назархон Тошкентдаги хонадонида ўтказган янги фотосессияси билан бўлишди.

Фото:Instagram

Фото:Instagram

Юлдуз Усмонова АҚШда концерт ўтказиб, Тошкентга қайтиб келди.

Ҳинд актрисаси Приянка Чопра съёмка жараёнидаги, гримдаги кўриниши акс этган суратни саҳифасига жойлади.

Фото:Instagram

Фото:Instagram

Иккинчи марта оналик бахтига сазовор бўлган актриса Баҳора Арслонова чақалоғи билан туғуруқхонадан чиқди. У ўғлига Халид деб исм қўйган.

«Браво» кулги жамоаси аъзосига айланган Наргиза Салмонова Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан кўриниш берди.

Фото:Instagram

Фото:Instagram

Марям Тиллаева турмуш ўртоғи Амиран Сардаров билан Москвада яна учрашди ҳамда ораларидаги тушунмовчиликлар ҳақида кузатувчиларига сўзлаб берди. Марямнинг айтишича, зирагини айнан Амиран ўғирлагани ҳақида етарлича далилга эга эмаслиги учун, уни ўзи йўқотган бўлиши мумкин.

Алишер Узоқов Франциядан тўғридан-тўғри эфирга чиқиб, Ўзбекистондан бутунлай кетмагани ҳақида сўзлаб берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар