Шавкат Мирзиёев раислигида 5 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида туман даражасида шошилинч тиббий хизматни қайта кўриб чиқиш ва қамровини кенгайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, бунинг учун:
- туман ва шаҳар шифохоналаридаги терапия, педиатрия ва хирургия йўналишида бир-бирини такрорлайдиган режали ва шошилинч бўлимлар бирлаштирилади;
- у ерда туну-кун ишлайдиган шошилинч ёрдам қабулхоналари ташкил этилади;
- Республика ихтисослашган марказларида шошилинч ёрдам кўрсатиш амалиёти жорий этилади.
Тошкентнинг Шайхонтоҳурдаги 1-сон, Яшнободдаги 4-сон, Юнусободдаги 7-сон ҳамда Учтепадаги Шаҳар тез ёрдам шифохоналарига туманлараро марказ мақоми берилади. Улар 34 турдаги юқори технологик тиббий жиҳозларни ўрнатишга мослаштирилади.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда тиббиёт техникумлари ва коллежларида фелдшерликка ўқиётганлар энди ҳайдовчиликка ҳам ўргатилади
- Ўзбекистоннинг электрон рақамли харитаси ишга туширилиб, барча шошилинч хизматлар билан интеграция қилинади
- Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам кўрсатиш бир туман ҳудудида эмас, масофага қараб бутун вилоят бўйича йўлга қўйилади