Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ucell ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ комбинат телекоммуникацияларини рақамлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилади. Томонлар «Инносаноат. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси доирасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумни имзолади.

Бугун рақамли технологиялар саноатнинг барча тармоқларига фаол кириб бормоқда. Мазкур жараён ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириб, мамлакат иқтисодиётининг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.

«Бизнес ва саноатни рақамли форматга ўтказиш биринчи навбатда янги ечимлар ҳисобига Олмалиқ кон-металлургия комбинати имкониятларини кенгайтиради. Биз Ucell’да фаолиятнинг барча соҳаларига илғор технологияларни жорий этган ҳолда инновациялар билан бир тўлқинда бўлишга ҳаракат қиламиз. Олмалиқ кон-металлургия комбинати билан компания кўп йиллар мобайнида ҳамкорлик қилади ва биз мамлакат саноатида етакчилардан бирини рақамлаштириш масаласида кўмак беришдан мамнунмиз», — дейди Ucell бош директори Андрей Шишковский.

Ўтган йил декабрда давлат раҳбари Олмалиқ КМКга ташрифи доирасида технологик ва бизнес жараёнларни автоматлаштиришни оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш режасини тасдиқлади.

«Корхона ўз олдига яқин уч йил учун катта режаларни қўймоқда. Биз рақамлаштириш бўйича ишимизни бошладик ва дастлабки натижалар сезиларли ижобий ўзгаришлар ва ишлаб чиқаришда тежамкорликни намоён этмоқда. Структуравий ўзгаришлар комбинатнинг деярли барча бўлинмалари, хусусан, телекоммуникацияларни қамраб олиши кутилмоқда. Ucell рақамли ечимлари белгиланган вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган», — деб изоҳлади «Олмалиқ КМК» АЖнинг рақамлаштириш бўйича бошқарув раиси Абдулла Азизов.

Ҳамкорлик доирасида Олмалиқ КМК жараёнларини рақамлаштиришнинг платформа моделига ўтилиши режалаштирилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар