Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Шавкат Мирзиёев 29 апрель кунги видеоселектор йиғилишида мутасаддиларга Рамазон ҳайити байрамига тайёргарлик масаласига тўхталди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.

Қайд этилишича, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари олдига байрам юқори савияда ўтишини таъминлаш вазифаси қўйилган.

«Улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, одамларнинг дардига дармон бўлиш — инсонийликнинг олий намунаси эканини унутмаслигимиз, бундай эзгу иш услуби бизнинг нафақат хизмат вазифамиз, шу билан бирга, виждоний бурчимизга айланиши керак», — деган президент.

Эслатиб ўтамиз, 2 май куни Тошкентнинг 11 та туманида жойлашган 98 та масжидда Рамазон ҳайити намози ўқилиши белгиланган. Шу муносабат билан махсус автобус йўналишлари ташкил этилади.

Uzbekistan Airways байрам муносабати билан 2022 йил 2 майдан 4 майгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг барча тарифларига 50 фоиз чегирма эълон қилган.

Аввалроқ ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан 5 кун дам олиши тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар