Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Хонанда Ник Жонас ва актриса Приянка Чопра фарзандига Малти Мари деб исм қўйди. Бу оммавий ахборот воситаларининг қўлига тушган туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг суратидан маълум бўлди, деб ёзади Elle нашри.

Фото: Elle

Фото: Elle

Жуфтлик ўз саҳифаларида шахсан эълон қилганидек, 2022 йил 15 январь куни Калифорнияда машҳур жуфтликнинг қизи суррогат онанинг ёрдами билан дунёга келди. Чақалоқ муддатидан олдин туғилгани учун ҳам жуда заиф эди. Ҳомиладорликнинг олтинчи ойида туғилган чақалоқнинг ота-онаси барча вақтларини янги оила аъзосига бағишлаш учун фаолиятида бироз танаффус қилди.

Малти — ҳинд тилидан келиб чиққан санскрит исми бўлиб, «хушбўй гул» ва «ой нури» деган икки маънога эга.

Эслатиб ўтамиз, Приянка Чопра ва Ник Жонас олти ойлик муносабатлардан кейин 2018 йилда турмуш қурган. Уларнинг тўйи насроний ва ҳиндуийлар урф-одатларига кўра, Жодхпурдаги Bhawan Palace саройида ўтказилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар