• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бекор юрган ҳўкизлар, Навоий урани эвазига 100 минг халта конфет, Ўзбекистон келажагига доир 1992 йилги башоратлар. Ўзбек матбуоти 16 апрелда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» номли янги рукн орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 16 апрель, шанба

    1932 йили Женевада қуролсизланиш конференцияси очилган эди. Конференциядаги муҳокамалар доирасида 12 апрель СССР ташқи ишлар халқ комиссари Максим Литвинов нутқ сўзлаган. Ушбу нутқнинг ўзбекча таржимаси 16 апрель куни «Қизил Ўзбекистон»да босилган. Унинг қуйидаги қисми эътиборга молик: «Шўро давлати ҳеч қандай империалист мақсадларни таъқиб қилмайди ва ўзининг табиати бўйича таъқиб қила олмайди, янги тупроқлар ва мустамлакаларни босиб олишга интилмайди, бировларнинг ерлари учун мандат изламайди, ўз гражданларини ёки мустамлака манфаатларини ҳимоя қилиш учун бошқаларнинг ерига ўз қўшинини юборган эмас ва юбормайди».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 16 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 16 апрель сонидан лавҳа

    Газетанинг бу сонида Ўзбекистон Таъминот халқ комиссарлиги (ҳозирги замон тили билан айтганда — вазирлиги)нинг апрель ойида нон билан таъминлаш плани тўғрисидаги қарори ҳам берилган. Унга кўра, масалан, «милиция, ёнғин охранаси ва осоавиахим ходимлари, илмий ходимлар секциясига аъзо бўлган профессорлар»га кунига 800 граммдан нон берилади. «Кундузги рабфак студентлари ва ФЗУ мактаб ўқувчилари, қизил партизан, собиқ қизил гвардиячи, шахсий пенсия олувчилар, Граждан урушининг инвалид пионерлари»га бериладиган кунлик нон нормаси эса 600 грамм этиб белгиланган. Қарорнинг кириш қисмида таъкидланишича, нон таъминоти «муфассал таҳлил қилингандан кейин нонни исрофлаш, нон запасларидан фойдаланганда шахсий манфаатпарастлик, таъмин қилинувчилар ҳайъатини ‘ўлик жонлар’ ва меҳнатсиз унсурлардан тозалаш йўлида қатъий курашнинг бўлмаслиги» каби ҳолатлар аниқланган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 16 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 16 апрель сонидан лавҳа

    Қолган ўринлардаги асосий мавзу эса ҳар доимгидек — чигит экиш. Қай колхоз ўрнак, қай колхоз қолоқ, қаерда партия топшириқлари сўзсиз бажариляпти-ю, қаерда нўноқлик қилиняпти — бир хил ҳисоботлар, фақат, аввалги сонлардаги хабарлардан фарқли равишда жой ва колхоз номлари, қолоқ ва ибратли ишчи-деҳқонларнинг исм-фамилиялари ўзгарган, холос. «Паркент колхозларидаги текисчилик тугатилсин» сарлавҳали хабар бунга бир мисол: «‘Оҳангарон’ колхозида ҳўкиз қўшга ер ҳайдаш нормаси 2 таноб ва отларга ҳам 2 таноб қўйилган. Ваҳоланки, ҳўкизга бир ярим таноб, отнинг кам кучига 3 ва бақувватига 4 таноб бўлиши лозим эди. ‘Қизил меҳнат’ колхозида 3 та ҳўкиз бекор юради. ‘Коммуна’ колхози ҳозиргача экин планини билмайдики, ҳали пахта ерига қўш ҳам солгани йўқ. Колхозларда машина билан ишлаш йўқ. ‘Ҳулкар юлдуз’ колхозининг ўзида 20 га яқин плуглар ишлатмасдан занг босиб ётади. Бошқа колхозларда ҳам бундай аҳволлар бор».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 16 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 16 апрель сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 16 апрель, душанба

    Ўзбекистонда 1962 йилнинг 16 апрель куни марказий газеталар чоп этилмаган.

    30 йил аввал. 16 апрель, пайшанба

    «Халқ сўзи»да президент Ислом Каримовнинг 11—14 апрель кунлари Саудияга амалга оширган ташрифи ҳақида катта материал берилган. Унда таъкидланишича, Саудия подшоси Фахд бин Абдул Азиз ас-Сауд Ўзбекистон президенти билан суҳбатда, жумладан, шундай деган: «Ҳали вақт келиб, Ўзбекистон ҳам дунёдаги тараққий этган давлатлар ўртасидан ўрин олишига шак-шубҳа йўқ. Аммо ҳозир иқтисодий аҳволларингиз у қадар осон эмас. Биз шу қийин пайтда сизларга қўлимиздан келган ҳамма ёрдамни кўрсатишга шаймиз».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 16 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 16 апрель сонидан лавҳа

    Материалда, шунингдек, Ислом Каримов бошлиқ делегациянинг Макка ва Мадина зиёратлари ҳақида ҳам маълумотлар бериб ўтилган.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 16 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 16 апрель сонидан лавҳа

    Эътиборга молик бир хабар: «Ўзбекистон халқ депутатлари ҳамда Мудофаа ишлари бўйича вазирлик вакилларидан иборат гуруҳ Болтиқбўйи ва Кавказорти республикаларига, Молдова ва Украинага учиб кетдилар. Улар ушбу минтақаларда ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган юртдошларимизни чақириб олиш тўғрисида республика Олий Кенгаши Раёсати қарори бажарилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрадилар» (орадан 30 йил ўтиб, не бахтки, Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларининг хориждаги жанговар ҳаракатларда қатнашмаслиги тарихий қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйилган ва бу, ўрни келганда, мунтазам эслатиб турилади ҳам).

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 16 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 16 апрель сонидан лавҳа

    Ўзбек газеталари Тоғли Қорабоғ Республикаси Олий Кенгаши раиси Артур Мкртчяннинг ўлими юзасидан зиддиятли хабарлар берган. «Халқ сўзи» унинг ўз квартирасида отиб ўлдирилгани, тергов бошлангани, қотил қидирилаётгани ҳақида ёзган бўлса, «Тошкент оқшоми»даги ахборот бошқачароқ: «Даставвал у ўз квартирасида автоматдан отиб ўлдирилди, деб хабар қилинган эди. Сўнгги маълумотларда у бахтсиз ҳодиса қурбони бўлганлиги айтилади» (расмий талқин бўйича ҳам Мкртчян қуролдан фойдаланишдаги эҳтиётсизлик оқибатида ҳалок бўлган). Умуман олганда, «Тошкент оқшоми» мустақилроқ янгиликлар хизматига эгалиги президент Ислом Каримовнинг Саудия Арабистонига ташрифини ёритишда ҳам сезилган эди — 14 апрель куни «Халқ сўзи» ва «Ўзбекистон овози» каби марказий газеталар «Президент Саудияга кетди» деб хабар берган вақтда «Тошкент оқшоми» Ислом Каримовнинг Тошкентга қайтиб бўлгани ҳақида ёзган эди.

    «Тошкент оқшоми» газетаси «Кобулдан олинган хабарлар»га таяниб ёзишича, «мужоҳидлар сешанба куни кечқурун Баграм шаҳри яқинидаги йирик ҳарбий аэродромни қўлга киритгач, мамлакат пойтахтини Афғонистоннинг шимолий раёнларидан узиб қўйдилар. Улар ҳозир амалда бутун Афғонистон ҳудудини ўз назоратлари остига олганлар». Кейинги хабарга кўра, «Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Натвар Сингҳ Афғонистоннинг ҳозирги президенти Нажибулла Деҳлидан ўзига бошпана топиши мумкинлигини айтди. Унинг оиласи ҳозир шу шаҳарда турибди» (Нажибулла орадан тўрт йил ўтиб Кобулда «Толибон» жангарилари томонидан ўлдирилади).

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1932 йил 16 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1932 йил 16 апрель сонидан лавҳа

    Дарвоқе, Афғонистон мавзуси очилганига: «Халқ сўзи»да КГБ 9 йил, Марказий разведка бошқармаси эса 1 йил шуғулланиб ҳам унинг кимлигини «кашф қилолмаган», шаҳарлар ва мамлакатлар келажагини «математик фалсафа» орқали башорат қила оладиган Муҳаммад Сидиқ Афғон ҳақида материал берилган (унинг Тошкентга келиб қолганидан фойдаланган ҳолда, албатта). «Агар паспортингизнинг тартиб рақами билан туғилган кунингизни айтсангиз, у сизнинг ўтмишу келажагингизни батафсил айтиб бера олади», — деб ёзади «Халқ сўзи» мухбири. Материалда Муҳаммад Сидиқнинг келажакка доир айрим башоратлари ҳам келтирилган: Горбачёв 1995 йили БМТга раис бўлади, 2000 йилгача собиқ СССР ҳудудида 44 та мустақил давлат пайдо бўлади. Ўзбекистон-чи, Ўзбекистон билан нима бўларкан, деб қизиқаяпсизми сиз ҳам? «1997 йилда Ўзбекистон жаҳондаги энг ривожланган давлатлар сафига қўшилади. 2001 йилда эса республикангиз онадан янги туғилгандек бўлади». Мухбирнинг қайд этишича, «олимнинг башоратларида жон бор» ва «умуман биз ундан истаган соҳамизда маслаҳат олсак бўлади».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 16 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 16 апрель сонидан лавҳа

    Жамоатчилик нима деяпти? Тошкентлик Муҳаббат Турсунова «Тошкент оқшоми»нинг аввалги сонларидан бирида чиққан «‘Интерқиз’га тамға керак, аммо...» сарлавҳали мақолага муносабат билдираркан, «беҳаё фильмлар тарғиб қилинаётганига асло бефарқ қараб бўлмас»лигини тан олган, айни вақтда бу «марказий (Москва) телевидениедан мутлақо воз кечиш керак, деган маънони ҳам англатмаслиги керак», деб ҳисоблайди. «Аввало, мазкур канал орқали жуда кўп янгиликлардан хабардор бўлиб бораяпмиз... Оиламизда уч фарзандимиз бор. Улар, айниқса,.. Уолт Дисней мультфильмларини завқ-шавққа тўлиб томоша қиладилар. Ўзим эса ҳар ҳафта ‘Бойлар ҳам йиғлайди’ телевизион фильмини сабрсизлик билан кутаман. Айтмоқчиманки, марказий телевидение билан ҳамкорликда ишлашни йўлга қўйиш керак», — дейди Муҳаббат опа.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1932 йил 16 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1932 йил 16 апрель сонидан лавҳа

    «Она Ватан» деган тўғрими ё «Ота юрт»? Қай бири ўзбекона? Абдулла Қодирий номидаги Тошкент маданият олийгоҳи профессори Малик Муродов «Тошкент оқшоми» саҳифаларида шу ҳақда фикр юритган. «Юртимизни ‘Она Ватан’ деб атадик ва атамоқдамиз. Ваҳоланки,.. ўзбек халқида Ватан қанчалик улуғланмасин, кўтариб мадҳ этилмасин, она билан аташ бўлмаган. Аксинча, оиланинг пиру-бадавлати, бузруквори отага тенглаштирилиб, ‘Ота юрт’, ‘Ота диёр’ деб қадрланган. Зеро, йигит, яъни, куёв келинникида қолмаган. Балки умр йўлдошини ота диёрига, ота хонадонига олиб келган... Ўзбекларда ота-онадан пайдо бўлган зурриёт онасининг ота-онаси қавм-қариндошиникида ватан тутганини ҳеч эшитганмисиз?.. Оилада, ҳаётда оталар обрўсининг тушиб кетиши, авлод-фарзандлар олдида қадрсизланишига маълум маънода ‘Она Ватан’ тушунчаси сунъий равишда қўлланаётгани ҳам сабабчидир».

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1932 йил 16 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1932 йил 16 апрель сонидан лавҳа

    Ташқарида ишсизлик авжига чиқаётган, қимматчилик ҳукм сураётган, халққа очарчилик хавф солиб турган, эр-йигитлар айнан камбағалчилик, йўқчиликдан синаётган бир вақтда давр профессорлари юқоридаги каби мулоҳазалар юритишга имкон ва истак топа олганига қойил қолса арзийди.

    Қўшимчасига, яна бир хабар: «Халқ сўзи» газетасининг хабар беришича, «яқинда Навоий тоғ-металлургия комбинати харидор топиб, уран маҳсулотини сотди. Бунинг эвазига комбинат турли хил ширинликлар олди. Бу ширинликлар Навоий ишчилар таъминоти бошқармасида халтачаларга жойланди. Жами 100 минг халта бўлди. Демак, 100 минг болани хурсанд қилиш мумкин... Комбинат директори Николай Кучерский: ‘Биз мана шу заминда ерости бойликларини қазиб олмоқдамиз. Демак, бутун вилоят аҳолиси бизнинг бойлигимизга шерик бўлиши керак’».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 16 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 16 апрель сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Чанг сабаб касалликлари кўпайган Қўқон, АҚШга етиб олиш ва ундан ўзиб кетиш орзуси, 11 йиллик таълимни йўқотиш таклифи. Ўзбек матбуоти 15 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Президент сайловида ютқазган Ҳитлер, чигит экаётган олтиариқлик мактаб ўқувчилари, ёмон меросни ёмон кўрадиган Азимов. Ўзбек матбуоти 14 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Миллатлар лигасидан чиқаман деб пўписа қилаётган Япония, Турсунойга эргашган тожик қизлари, Саудияга йўл олган Каримов. Ўзбек матбуоти 13 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • «Қизил Ўзбекистон»га чиққан Ал Капоне, биринчи Космонавтика куни, 95 фоизи машинада териладиган пахта. Ўзбек матбуоти 12 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    16.04.2022, 07:30   Изоҳ (0)   56282
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.