• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Устоз-шогирд анънаси ўзаро ишонч ва ҳурматда қурилади

    Халқимизда «Устоз отангдек улуғ» деган ҳикмат бежиз айтилмаган. Ўтган ота-боболаримиз устоз ва муаллимларнинг ҳаққини яхши билганлар, уларнинг қадри нечоғли баланд эканини теран англаганлар.

    Биламизки, дунё тан олган бобомиз Соҳибқирон Амир Темур Турон заминининг йирик давлат арбоби, буюк саркардаси бўлган. У қудратли давлатни вужудга келтирган. Самарқанд шаҳридаги Гўри Амир мақбарасига Амир Темур авлодлари дафн этилган. Биласизми, бу ерда соҳибқироннинг устозлари пири Мир Саййид Барака ва Саййид Умарнинг қабри ҳам бор. Араб тарихчиси Ибн Арабшохнинг берган маълумтларига кўра, Амир Тимур доимо қуйидаги фикрларни тез-тез такрорлаган экан: «Менинг катта марралар ва ютуқларимда, буюк давлат барпо этишимда устозим Саид Бараканинг хизматлари беқиёсдир».

    Амир Темурнинг устози 1404 йилда Мозандаронда вафот этган ва Афғонистоннинг Андҳуд шаҳрида дафн этилган. Амир Темур васиятига кўра жасади Самарқандга Шоҳруҳ Мирзо томонидан келтирилган. Буюк Соҳибқирон ўз жасадини унинг оёғи учига қўйишларини васият қилган экан. Шу тариқа Амир Темур ўзи устозининг оёқ томонига дафн этилади. Бу тарихий факт бугунги кунда устоз ва шогирдларнинг ўзаро ҳурмати ва ишончи орқалигина кўпгина марраларга эришиш мумкинлини кўрсатмоқда. Ахир, устоз шогирдига ўз ҳунарини ўргатиши учун уларни ўзаро умумий мақсад, ишонч ва ўзаро келишиш, тушуниш юқори бўлиш керак.

    Биласизми, I.Гёте ҳам ўз замонида бетакрор фикрларни айтган: «Чинакам шогирд бор нарсалар негизида мавҳум нарсалар ривожини ўрганади ва шу йўл билан устозига яқинлашиб боради». Демак, бугун таълимда устоз-шогирд аъанасида ўта нозик бўлган қирраларни англаш ва муносабатларни мустаҳкамлаш муҳимдир. Бу муносабатлар ўзаро ҳурмат ва ишонч, инсонийлик ва мехр-оқибатда кўринади. Бу қурилма бир кунда эмас, балки қадамба-қадам, босқичма-босқич, йиллар давомида қурилади.

    Бугун эса, баъзи бир ҳолатларда бир томондан устознинг ўқувчисига нисбатан муносабати маънан қонунга зид бўлса, иккинчи томондан ўқувчиларнинг ҳам устозларга бўлган қўпол хатти-харакатлари турли-хил мураккаб муаммоларга сабаб бўлмоқда. Ўқувчилар устозидан узоқлашган сари, илм-фан, маърифат ва дунёвий тафаккурдан узоқлашмоқда. Масалан, ижтимоий тармоқларда Андижоннинг Шаҳрихон тумани маҳаллий кенгаш депутатининг ўқитувчига тазйиқ қилгани, ёки устозларни узр сурашга мажбур қилингани, ёки ўқитувчиларнинг ўз ўқувчиларини дўппослагани кенг муҳокама қилинди. Бундай ҳолатлар нафақат таълим тизимидаги муаммоларни янада чуқурлашиши, мураккамлашиши ва чигаллашишига олиб келмоқда, балки бутун жамиятдаги ўзгаришларга ҳам салбий таъсир қилмоқда.

    Ҳеч бир замонларда, ҳеч бир жамият ва давлатларда бундай ҳолат бўлмаган. Аксинча, масалан, Ҳиндистонда устозларнинг ҳурмати шу даражада юқорики, ҳатто уларнинг соясига ҳам оёқ босишмайди, ёки Японияда устозларга нафақат мактабда, балки ҳамма жойда бирдек таъзим-ҳурмат бажо келтирилади ҳамда ҳар бир япониялик болакай ўқитувчи бўлишни орзу қилади. Финляндияда эса ўқитувчиларнинг малакасига ишонч шунчалик юқорики, дарсликлар учун ҳам умуммиллий стандартлар бекор қилинган — ўқитувчилар ўзларининг ва ўқувчиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб дарслик танлайди. Финляндиядаги мактабларда ўқитувчи доска олдида туриб 45 дақиқа мавзуни тушунтиришига деярли гувоҳ бўлмайсиз. Ўқувчилар ўзаро келишилган режа бўйича мавзуни ўзлари мустақил ўрганади. Финлар шундай дейишади: «Биз ё ҳаётга тайёрлаймиз, ёки — имтиҳонларга. Биз биринчисини танлаймиз». Ўқитувчи ўз ўқувчиларини қай усулда ўқитиши назорат қилинмайди. Фин ўқитувчилари дунёдаги энг малакали мутахассислардир. Финляндияда ўқитувчиликка бўлган талаблар жуда юқори. Ўқитувчилари худди шифокорлар ва юристлар каби мақомга эга. Уларнинг ижтимоий мавқеи ҳам жуда юқори. Фин ўқитувчиларининг бу қадар улкан мавқега эгаликлари ўқитувчи касбига бўлган талабнинг юқорилиги ҳамда малака имтиҳонларининг мураккаблиги билан изоҳланади. Шунинг учун Финляндияда улар ўз ўқитувчиларини доимий равишда баҳолаш ва баҳолаб бориш заруратини сезмайди. Агар ўқитувчидан қандайдир хато ёки камчилик ўтадиган бўлса, у билан мактаб директорининг ўзи шуғулланиб қўя қолади.

    Тан оламиз, таълим мураккаб жараёндир. Бугун биз финларнинг таълим тизимидан андозалар олмоқдамиз. Ўқувчиларнинг маънан етук, рақобатбардош, комил инсонлар бўлиб вояга етишида ҳамма тизимлар бирдек масъулдир. «Қуш уясида кўрганини қилади», деганларидек, болага аввало оиладаги соғлом муҳит керак бўлади, кейин эса четда томошабин бўлмасдан, биргаликда ҳам маҳалла ҳам таълим муассасалари тарбиялашга ўз ҳиссасини қўшайди.

    Усарова Ф.Х. ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ директори вазифасини бажарувчи, с.ф.н., доцент

    05.04.2022, 12:08   Изоҳ (0)   6370
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.