Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 31-турида «Арсенал» 4 апрель, душанба куни «Кристал Пэлас» меҳмони бўлди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 16-дақиқасида Матета мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 24-дақиқа Жордан Айю ўйиндаги иккинчи голни урди. 74-дақиқада Уилфред Заҳа пенальтидан унумли фойдаланиб, «Кристал Пэлас»нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

Ушбу мағлубиятдан сўнг Микель Артета шогирдлари 54 очко билан 5-поғонада қолди. «Кристал Пэлас» эса очколари сонини 37 тага етказиб, 9-ўринга кўтарилиб олди.

АПЛ

31-тур баҳслари

4 апрель, душанба

«Кристал Пэлас» — «Арсенал» 3:0

Голлар: 1:0 – 16 Матета, 2:0 – 24 Айю, 3:0 – 74 Заҳа (пенальти).

«Кристал Пэлас»: Гуаита, Клайн, Андерсен, Геҳи, Митчелл, Куяте (Миливоевич, 80), Шлупп, Галлаҳер, Айю (Эдуар, 76), Заҳа, Матета (Макартур, 69).

«Арсенал»: Рэмсдейл, Соареш (Нкетиа, 66), Габриэль, Уайт, Нуну Тавареш (Мартинелли, 46), Жака, Парти (Локонга, 75), Эдегор, Смит-Роу, Ляказетт, Сака.

Огоҳлантиришлар: Парти (53), Жака (77).

Изоҳ
Асосий янгиликлар