Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Буюк Британиянинг Goal нашри ўз талқинига кўра «Олтин тўп» учун номзод футболчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Коллаж: «Дарё»

Коллаж: «Дарё»

«Бавария» футболчиси Роберт Левандовски рўйхатни бошқариб бормоқда. Карим Бензема («Реал Мадрид») ва Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») кучли учликдан ўрин олган.

«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси топ-20 лик рўйхатдан жой олмади. Аргентиналик ҳужумчи март ойининг ўрталарида 10-ўриндан 20-ўринга тушиб кетган эди. Янгиланган рўйхатга кўра, Месси энг яхши йигирма нафар футболчилар ичига киритилмади. «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду 20-ўринни эгаллаб турибди.

Топ-10 лик билан танишинг:

1. Роберт Левандовски — «Бавария»

2. Карим Бензема — «Реал Мадрид»

3. Муҳаммад Салоҳ — «Ливерпуль»

4. Килиан Мбаппе — «ПСЖ»

5. Лука Модрич — «Реал Мадрид»

6. Садио Мане — «Ливерпуль»

7. Бернарду Сильва — «Манчестер Сити»

8. Риёд Маҳрез — «Манчестер Сити»

9. Винисиус Жуниор — «Реал Мадрид»

10. Трент Александер-Арнольд — «Ливерпуль».

Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар